Сибир платформаси - Шимолий Осиёнинг ўрта қисмида жойлашган қадимги (релефгача бўлган) йирик платформалардан бири. Сибир платформаси ғарбда Енисей водийси, шимолида Бирранга тогларининг жанубий чеккаси, шарқда Лена дарёси этаклари билан чегараланади.

Сибир платформасида архей-протерозойга оид бурмаланган кристалли фундамент ва уни қопловчи рифей-фанерозой даврларининг чўкинди жинслари қатлами ажралиб туради. Шимолий (Анабар массиви ва Оленек кўтарилмаси), жануби-шарқ (Алдан қалқони) ва жануби-ғарб (Байкал олди ҳамда Шарқий Саян чекка кўтарилмалари)да фундамент ер юзасига чиққан. Сибир платформасининг бошқа ҳудудларида фундамент 10–12 км қалинликдаги чўкинди ётқизиклар билан қопланган ва турли чуқурликка тушган блоклар системасига бўлинган. Ер пўстининг (Мохоровичич юзасигача) умумий қалинлиги 25–30 км дан (Вилюй ва Тунгусска синеклизаларида) 40–45 км га (Алдан қалқони ва жанубидаги фундаментнинг чекка кўтарилмалари ҳамда Каннинг ер юзасига чиқиб калган жойларида) етади.

Фундаментда архей ва протерозой даврларига мансуб мутлақ ёши 2,3 — 3,7 млрд. йилга тенг кучли метаморфлашган кристалли жинслар (гнейс, кристалли сланец, амфиболит, чарнокит, мармар) мавжуд. Чўкинди қоплам таркибида юқори токембрийдан антропогенгача ҳосил бўлган ётқизиклар бор. Рифей, кембрий ва ордовик даврларида ҳосил бўлган жинслар (чақиқ жинслар, карбонатли ва тузли қатламлар) кенг тарқалган. Сибир платформаси нинг энг сербар синеклизаси — Тунгусска синеклизаси карбон ва перм даврларига мансуб терригенкўмирли ётқизиқлар, юқори перм, триас даврларига оид туфоген жинслардан иборат; синеклиза чеккаларида отқинди жинс жуда кўп. Иркуцк букилмаси ҳамда қатор ботиқлар юра даври ётқизиқларидан ҳосил бўлган. Енисей-Хатанга ва Лена букилмалари, Вилюй синеклизаси юра, бўр даврлари ва кайнозой ётқизиқларидан таркиб топган.

Сибир платформасига магматик тоғ жинсларини кенг тарқалиши хос бўлиб, траппли магматизм улардан энг ривожланганидир. Трапплар билан Норилск мис никел конлари, Уд оканда мисли кумтошлар, кимберлит найчаларида эса олмос конлари учрайди.

Платформа фундаментида жуда йирик темир конлари, слюдалар (флогопитлар), пезокварс ва апатит конлари; чўкинди қопламда нефт, ёнувчи ва битумли сланецлар, газ, тоштуз, гипс, темир рудаси, фосфорит, марганец, магнетит рудалари, нодир металлар, графит, исланд шпати ва бошқа фойдали қазилма конлари бор. Сибир платформаси коплам ётқизиқларида дунедаги энг йирик кўмир ҳавзалари жойлашган. Сибир хонлиги ХВ аср охирларида ташкил топган давлат. 1495-йил Тюмен хони Ибоқ ўлдирилганидан кейин, унинг авлоди Тайбуғо Махмет (Маҳмудак) татар улуслари сиёсий иттифоқига бош бўлди ва хонликни ўзининг асосий қароргоҳи — Сибир (Қишлиқ) номи билан атади. Волга бўйидаги Олтин Ўрда давлати ички ва ташқи урушлар орқасида заифлашиб ва парчаланиб кетди. Натижада бирбирларидан мустақил Астрахон, Қозон, Сибир ва бошқа хонликлар юзага келди. Уларнинг орасида Сибир платформаси энг чекка ва совуқ жой бўлиб ўрмонлар ва даре сувларига бой ўлка ҳисобланган. У ерда туркий тилли аҳоли яшаб чорвачилик, деҳқончилик ва хунармандчилик билан шугулланган. Хонликнинг пойтахти даставвал ҳозирги Тюмен ш. ўрнидаги Чингитура деган жой эди. Кейинчалик пойтахт Иртиш дарёси бўйидаги Қишлиқ (рус манбаларида — Искар) номли шаҳарга кўчирилган.

1555-йилда татар юқори табақа вакиллари Сибир тахтини эгалладилар. Аммо, 1563-йилда шайбонийлар сулоласига мансуб Кўчумхон Бухоро хони Абдуллахон ИИ нинг ҳарбий ёрдами туфайли тахтни қўлга киритади. Бухородан Сибирга ҳарбий қисм билан бир қаторда савдогарлар ва дин пешволари бориб ўрнашдилар. Кўчумхон ўз қўли остидаги ерларда ўзбек дин пешволарининг бошчилигида ислом динини тарқатишга ҳаракат қилди.

Шу тариқа Сибир платформаси Абдуллахоннинг таъсир доирасига тортидди. У ерга ўзбеклар бориб савдо ва деҳқончилик билан шуғулландилар. Улар ҳокимиятни бошқаришга ҳам кўмаклашдилар.

Бухоро хонлигинчнг Сибир билан алоқани яхшилашга қаратилган ҳаракати бежиз бўлмаган. Сибирнинг Ўрта Осиё билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалари чуқур тарихий даврлардан бошланиб кўп асрлар мобайнида давом этган. У ерда ўзбек газламалари, кийимбошлари ва бошқа молларига талаб катта эди. Ўз навбатида, Ўрта Осиёда Сибирнинг қимматли мўйналарига эҳтиёж зўр бўлган. Бухороликлар ислом динини тарқатиш воситаси билан ҳам Сибирда ўзларининг мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилганлар. Хусусан, нақшбандия тариқатининг 361 кишидан иборат муридлари Сибирга бориб ислом динининг тарқалишига асос солганлар. Бу ишда Оқилабиби, Анипабиби, Хадичабиби, Солиҳабиби ва бошқа ўзбек аёллари ҳам қатнашган. 1581-йилда Ермак ва Кўчумхон аскарлари уртасида жанг бўлиб Ермак пойтахт Искарни эгаллайди. Шундан кейин ҳам улар ўртасидаги урушлар давом этиб улардан бирида Ермак ҳалокатга учрайди. Аммо, хонлик 1598-йилда рус қўшини томонидан тамомила босиб олиниб Сибир Россияга қўшиб олинади.

Ад.:3ияев Ҳ., Сибир, Волга ва Урал бўйларидаги ўзбеклар, Т., 2003.

Ҳамид Зиёев[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил