Сибиу — Руминиянинг марказий қисмидаги шаҳар. Сибиу жудеци (вилояти) нинг маъмурий маркази. Ахолией 169,6 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик (хусусан, оғир ва транспорт машинасозлиги, станоксозлик ва приборсозлик), кимё, парфюмериякосметика, ёғочсозлик, тўқимачилик (матолар, трикотаж, гилам), кўнпоябзал, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари, музейлар бор. Туризм ривожланган. Меъморий ёдгорликларидан ХИИИ—ХВИИИ асрларда қурилган черков, сарой, миноралар сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил