Сиборгий (лотинча 81огё1ит), §§ — Менделеев даврий системасининг ВИ гуруҳига мансуб сунъий радиоактив кимёвий элемент. Тартиб рақами 106. Барқарор изотоплари йўқ, масса сони 259-261, 263, 265, 266 га тенг бўлган 6 та изотопи маълум. Энг узоқ мавжуд бўлувчи нуклиди 2655§ (Т,,2=21 сек, а-нурланувчи). Оксидланиш даражаси +4 ва +6; баҳоланган маълумотларга кўра 5§4+ионнинг радиуси 0.086 нм. Оғирлик миқдорида олинмаган, унинг хос-салари ўрганилмаган. Кимёвий хоссаларига кўра (назарий ҳисоблар) Сиборгий ХВ ва Мо нинг аналоги бўлиши керак. 5§°/5§4~ нинг стандарт электрод потенсиали 0,6 В (ҳисоб-китобларга кўра). Сиборгий изотоплари Р, СҒ ёки Ст ни 54Сг, ʻЙУ ёки 22№ ионлари билан сиклотронда нурлантириш (бомбардировка қилиш) йўли билан синтез қилинади. Илк бор С (2635ё)ни 1974-йилда америкалик физик ва радиокимёгар СиборгийСиборг ўз ходимлари билан бирга синтез қилган. Деярли бир вақтда рус физиги ва кимёгари СиборгийСиборгийФлёров ходимлари билан бирга 207Р ва 2(18Р нишонларини 54Сг нинг тезкор ионлари билан нурлантириб олган. 1997-йилда элементни ИЙУПАК сиборгий (СиборгийСиборг шарафига) деб тасдиқлади.