Сичанқуй — Қашқадарё вилоятининг ғарбидаги кўл. Исоқбобо тоғидан (354 м) 20 км жан.шаркда, барханлар орасидаги ботикда, шўрхок тупроқлар орасида 208 м баландликда жойлашган. Майдони 2,54 км². Асосан, грунт ва ер ости сувларидан тўйинади. Суви нордоншўр, хлоридкалсийли.