Сиди Али Каррай мақбараси (арабча:زاوية سيدي علي الكراي) – Сфакс мадинасининг машҳур мақбараларидан бири.

Тарихи

Сиди Али Каррай мақбараси Сфакс мединасидаги энг қадимги мақбараси ҳисобланади. У бир неча босқичда қурилган, бу босқичларнинг энг муҳими 15-аср охирида авлиё Сиди Али Каррай вафотидан кейин содир бўлган[1].

Бу иншоот Сфакс мадинасидаги биринчи диний бино бўлиб, ўз меъморчилигида ибодат ва дафн иншоотларини (турба) бирлаштирган, бу хусусият кейинчалик Сиди Белҳассен Каррай мақбараси (16-асрда) ва Сиди Амар Каммун мақбараси (17-асрда) сингари бир хил тузилишда қурилган кейинги мақбараларнинг қурилишида наъмуна бўлган.

1978-1982-йилларда ёдгорлик барча тарихий хусусиятларини йўқотган.

Архитектураси

Мақбара уч босқичда қурилган:

Биринчи босқич

Мақбаранинг асосий иншооти бинонинг жануби-шарқий томонидаги намозхона боълган. У тўғри бурчакли хона бўлиб, ўн метрга етти метрлик ҳажмга эга. Пол олтита йўлакка бўлинган, улардан учтаси қибла деворига параллел, учтаси эса торроқ перпендикуляр тарзда ишланган. Ушбу тартиб тўртта марказий устунга асосланган бўлиб, улардан шарқ – ғарб ўқи бўйлаб икки қаторда учлик аркалар ўрнатилган.

Иккинчи босқич

Иккинчи босқич шарқий томондан намозхонани кенгайтириш ва шимолга дафн хонасини қўшишдан иборат бўлган. Дафн хонаси 5,75 метрга 4,7 метр бўлган тўртбурчак шаклдаги хона бўлган.

Ушбу хонанинг гумбази ўзига хос Сфакс қурилиш техникасининг одатий намунасидир. Унда ёғоч асбоб ёрдамида гипсга ишлов бериб, сиртда кичик квадрат чуқурчаларни қолдирилган.

Учинчи босқич

Файзи Маҳфуднинг сўзларига кўра, 18-асрнинг охирига келиб, бино реставрация қилинган ва бинонинг шимоли-шарқий томонида уй (эҳтимол, Авлиё Абдаллаҳ Жаммоусси) қурилиши доирасида кичик веранда қўшилган. Бу верандада кириш эшиги яқинида ёпиқ галерея ва юқори қаватга чиқадиган зинапоялар мавжуд бўлиб, бутун мақбара тузилишига маиший туйғу берган.

Манбалар

  1. ↑ Маҳфоудҳ, Фаоузи. Cитй оф Сфах: монументал арчеологй ресеарч анд урбан эволутион. Парис: Университé Парис-Сорбонне, 1988 — 380–385-бет.