Sidney Altman
Сидней Алтман (1939-йил, 5-август, Монреал) — америкалик кимёгар. Колорадо университети фалсафа доктори, Ел университети профессор (1971). Асосий илмий ишлари нуклеин кислоталар кимёсига оид. 1970-йилларнинг ўрталарида ичак таёқчасида гайриоддий фермент топиб, унга рибонуклеаза ёки (РНКаза) Р деб ном берган. Кейинчалик бу ферментнинг нафақат бактерияларда, балки ҳайвон туқималарида ҳам мавжудлигини аниклаган. Рибонуклеаза РНК ва оқсил компонентларидан ташкил топганлигини, уларни ажратиш ва қайта бириктириш мумкинлигини, РНК дан ажратиб олинган оқсил компонентлари ферментатив фаолликка эга эмаслигини исбот қилди. РНК фрагментлари айни вақтгача фақат оқсил ферментларга тааллукли деб ҳисобланган, барча классик-каталитик хоссаларга эга бўлган янги риобизм кашф этди (1983). Нобел мукофоти лауреати (1989, Р. Чек билан ҳамкорликда)[1].
| Сидней Алтман | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
8-май 1939-йил Монреал, Канада |
| Соҳаси | Молекуляр биология |
| Таълими |
Массачусетц технология институти Колорадо университети |
| Мукофотлари |
Нобел мукофоти Ломоносов Олтин медали |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
