Sidney Jekson
Жексон Сидней (инглизча: Сйдней Жаcксон; 1886-йил 14-апрел; Ню-Ёрк, АҚШ – 1966-йил (эҳтимол, 5-январ[1]); Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) – СССРда Жаксон Сидней Лвович номи билан танилган америкалик ва совет боксчиси ва мураббийи. СССРда хизмат кўрсатган мураббий (1957).
| Сидней Жексон | |
|---|---|
|
Файл:Георгий Свиридов и Сидней Джексон.пнг Сидней Жексон ҳақидаги ҳикоя муаллифи, ёзувчи Георгий Свиридов Жексон учун китобнинг совға нусхасига дасхат қўйиб бермоқда | |
| Статистикаси | |
| Асл исми | Сидней Лювович Жексон |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | Яҳудий |
| Таваллуди |
14-апрел 1886-йил Ню-Ёрк, АҚШ |
| Вафоти |
5-январ 1966-йил (79 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Профессионал фаолияти | |
| Биринчи жанги | 1903-йил 8-ноябр |
Таржимаи ҳоли
Сидней Жексон 1886-йилда Ню-Ёркда яҳудий оиласида туғилган. Бронкснинг Брук авенюсида яшаган. Жексон 6 ёшида маҳаллий кимё заводида ишлаган отаси сил касаллигидан вафот этган. 12 ёшида „Бронх Ридгеон Cлуб“ маҳаллий бокс клубида бокс билан шуғуллана бошлаган. Ўн саккиз ёшида профессионаллар қаторига қўшилди[2]. АҚШда профессионал боксчи бўлиб, енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвони учун жангга тайёргарлик кўрган.
Иккинчи ватан
Ўзбекистонда яшаб қолган америкаликларни бармоқ билан санаш мумкин бўлса-да, уларнинг аксарияти Ўзбекистон тарихида ёрқин из қолдирган. Тошкентликка айланган биринчи америка фуқароси ню-ёрклик боксчи Сидней Лео Жексон бўлади. Тошкентда у ўзбек миллий бокс мактабининг асосчиси бўлиб, Сидней Лювовичга айланди. Ўзбекистонга у, тақдир тақозоси билан келиб қолган эди[3]. Англиядаги чиқишларини тугаллагандан сўнг, у тадбиркорнинг ўғли жамоадаги ҳамроҳи Френк Джил билан бирга Москвага гасртрол сафари билан келади. Жўнаб кетиш вақти келганда, биринчи жаҳон уруши бошланиб қолади. Ғарбий йўл ёпилган эди. Фақат биргина хавфсиз йўл – Афғонистон қолган эди. Сидди ва Френк Тошкентга биллет олишди. Улар Тошкентга келишлари билан почтага йўл олишди. Почтада фақатгина Френк Жил номига жўнатма борлиги маълум бўлди, Жексонлар оиласи қашшоқлашиб қолган ва Сидга ҳеч қандай маблағ жўната олмаслиги аён эди.
Туркистон генерал-губернатори ҳисобхонасига қилинган ташриф ҳеч қандай натижа бермади. Унга қаергадир ишга жойлашиб олишга маслаҳат беришди, холос. У Яшевларнинг тикув фабрикасига ишга жойлашади. Рус тилини ўрганиш баробарида, уларга бокс ва курашни ўргатар эди.
1919-йилнинг баҳорида уни Каспиёрти фронтига жўнатишди. У ерда Қозон полки сафида жанг қилди, бу ерда чех ва немислар ҳам бор эди. Тез орада америка фуқаросини штаб таржимони қилиб тайинлашади. У асирга олинган инглиз зобитларини сўроқ қилишда иштирок этади. Уруш тугагандан сўнг, Сидней Джаксон конвертга ўзининг америка паспортини солади ва америка элчихонаси манзилига жўнатиб юборади.
Фаолияти
СССР шаклланганидан кейин ҳам у кетмади. Илгари буюк рус князи Н.К. Романовга тегишли бўлган сарой болалар ихтиёрига берилгач, бу ерда турли хил тўгараклар ўз фаолиятини бошлади. Жексонга бокс тўгарагини юритиш топширилди. Шу тариқа, Ўзбекистонда биринчи болалар бокс тўгараги ва спорт жамияти пайдо бўлди. Жексон ўз тарбияланувчилари билан биргаликда бокс учун зарур бўлган ринг ва бошқа жиҳозларни ўзлари тайёрлашар эди. Бундай тарздаги ринглар ҳатто ўша вақтда Москвада йўқ эди. Сўнгра, қоп ва тўшамаларни тайёрлайдилар. Сид пояфзал фабрикасига ва отхонага бориб, тери ва от ёлини олиб келган. 1923 йилдаги суратда Сидней ўз шогирдлари билан ўзлари ясаган қўлқопни кийиб расмга тушишган эди. Сидней ёшлигидан моҳир сузувчи бўлган. Энди у тошкентликларни сузишга, кролчасига, брассчасига ва овер-армга ўргата бошлади.
Тошкент шаҳрида бокс бўйича мураббий бўлиб ишлаган, шу лавозимда Марказий Осиёда бокс ривожига катта ҳисса қўшган. Спорт активини шакллантириб, Ўзбекистон ССР бокс федерациясида мураббийлар билан кўплаб ўқув-услубий ҳамда ижтимоий ишларни олиб борган.
Сиднейнинг тўртала ўқувчиси Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Булар Мика Меш, Владимир Карпов, Николай Монин ва Алексей Марченко. Немис боксчисини мағлуб этган Тошкентлик Андрей Борзенко Бухенвалд констлагери маҳбуси ва „Тиканли сим ортидаги ринг“ кинофилмининг прототипига айланган эди. С. Л. Жексоннинг ўқувчилари орасида – математика профессори, 5 нафар фан доктори ва 30 нафар фан номзодлари бор. Унга „СССРда хизмат кўрсатган мураббий“ нишонини (Иттифоқ бўйича биринчилардан бири) бераётганда йиғилиш раҳбари ҳазил оҳангида „Сизни қайси фан номзодлари билан қиёслаш мумкин тайёргарликда? фақат академик Ландау билан“ – деган эди. Бундан шулар англашиладики, олдинги спортчилар илмий даражаларга лойиқ ишлари билан эмас, спортдаги ютуқлари билан эришганлар. Улар ўзларини „жексоновчилар“ деб аташган[4].
С. Л. Жексон биринчи бўлиб, юқори даражали спортчиларни иссиқ иқлимда тайёрлаш машғулотлари ва методларини ишлаб чиқди ва амалда қўллади. Кейинчалик, бу ишлар билан унинг шогирди медицина фанлари номзоди М.Б.Франк шуғулланди. Тайёргарлик машғулотлари юкламаси, овқатланиш тартиби, сув ичиш жараёни, шахсий тозалик ва бошқа саволлар ҳеч қачон аввалги даврларда кўзда тутилмас эди. Бу каби алоҳида жиҳатлар Джаксон бокс мактабида яратилган эди. Унинг ижодкорлик қобилиятига қарамасдан, унинг шогирдлари бир-биридан жуда фарқ қилганлар. Уларни битта мураббий тайёрлаган деб айтиш жуда мушкул бўларди. Шогирдлар сонини айтиш жуда қийин. 45 йиллик иш фаолияти мобайнида бир неча минг шогирдларни чиқарган эди. Уларнинг кўпчилиги, сўнгра ўзлари мураббийлик қилдилар ва шу сабабли унинг спортдаги невара ва эваралари сон-саноқсиздир.
1967-йилда Жексон ҳайкали очилиш муносабати билан унинг хотирасига мусобақалар уюштирилган. Бугунги кунда Ўзбекистон „бокс мамлакати“га айланган. Бу ўзбек бокс мактаби асосчиси С. Л. Жексоннинг ишлари давомчилари туфайлидир.

Сидней Жексоннинг қабри
Кейинчалик унинг кўплаб шогирдлари таниқли боксчи ва мураббийлар бўлишди: Владимир Агаронов (СССР фахрий спорт устаси), Иосиф Будман (СССР чемпионати кумуш медали совриндори), СССР да хизмат кўрсатган мураббийлар Борис Гранаткин ва Юрий Бухман, Ўзбекистон ССР ва Ўрта Осиё чемпиони Владимир Карпов, кейинчалик Ўзбекистон ССР чемпиони бўлган машҳур ёзувчи, публицист ва жамоат арбоби Георгий Свиридов, уруш йилларида Германиянинг Бухенвалд концлагеридан ўтган Ўзбекистон Республикаси чемпиони Андрей Борзенко – Георгий Свиридовнинг „Тиканли сим ортидаги ринг“ романи қаҳрамони. Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн этилган.
Адабиётда
Сидней Жексоннинг ҳаёти давомида совет ёзувчиси Георгий Свиридов боксчининг тақдири ва ҳаёти ҳақида бадиий асар – „Жексон Россияда қолаяпти“ ҳикоясини ёзган ва нашр этган. Муаллиф совға нусхаларидан бирини Жексоннинг ўзига тақдим этган.
Манбалар
- ↑ Судя по информации на надгробном памятнике, умер 5 января 1966 года
- ↑ „Сйдней Жаcксон биограпҳй“ (деадлинк). 2005-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 17-октябр.
- ↑ [www.шош.уз „Бош саҳифа. Биласизми.“] (2015-йил 25-май). Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
- ↑ „Словари и энсиклопедии на Академике“. Қаралди: 2023-йил 22-ноябр.
Ҳаволалар
Адабиётлар
- Джаксон остался в Узбекистане. Воспоминания о знаменитом боксере и тренере / Редактор-составител профессор А. Е. Антонов – М.: ГЕОС, 2016. – 344 с. ИСБН 978-5-89118-720-7
- 14-aprelda tugʻilganlar
- 1886-yilda tugʻilganlar
- Nyu-Yorkda tugʻilganlar
- 1966-yilda vafot etganlar
- 5-yanvarda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- 1986-yilda tugʻilganlar
- Alifbo boʻyicha sportchilar
- Alifbo boʻyicha bokschilar
- SSSRlik erkak bokschilar
- SSSR boks hakamlari
- Oʻzbekistonlik erkak bokschilar
- Toshkentdagi Botkin qabristoniga dafn etilganlar
- SSSRda xizmat koʻrsatgan sport murabbiylari
- „Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi“ koʻkrak nishoni sohiblari
- AQSh bokschilari
- SSSR bokschilari
- SSSRda vafot etganlar
- Toshkentda tugʻilganlar