Сиф (инг. CИФ, cогт — нарх, инсуранcе — суғурта, фреигҳт — фрахт сўзларининг бош ҳарфларидан) — халқаро савдода товарларни етказиб беришнинг асосий шартларидан бири. С. шартларига кўра, сотувчи товарни суғурта қилдириши ва фрахт (кира) ҳақини тўлаши, келишилган муддатда товарни портга етказиб келиши ва кемага ортиб бериши, ҳаридорга коносамент (товар паттаси)ни ва суғурта полисини топшириши лозим. Товар кемага ортилган пайтдан бошлаб, жами ҳаражатлар ва мажбуриятлар, товарнинг эҳтимолдаги бузилиши ёки тасодифий йўқолиши билан боғлиқ жами хатарлар сотувчидан ҳаридор зиммасига ўтади.