Sigir
Сигир — бузоқлаган урғочи қорамол. Урғочи бузоқлар зотига ва ўсишига қараб 18—20 ойлигида ғунажин бўлиб етишади ва қочиришга қўйилади. Бўғозлик даври ўртача 282—285 кун. Ғунажинлар туққанидан кейин сигирлар гуруҳига киритилади. Сигирлар, асосан, сут ва бузоқ олиш (подани тўлдириш) учун боқилади. Уларнинг соғим даври 300— 305 кун. Ўзбекистонда боқиладиган қизил чўл, бушуев, қораола, швиц зотли сигирлар бир йилда 3000–6000 кг ва ундан кўп сут беради. Сигирлар ўртача 20 (баъзан 35) йил яшайди. Хўжаликларда сигирлардан 5—6, айрим сермаҳсул, ўртача йиллик соғими 9—12 минг кг бўлган рекордчиларидан 9—10 марта туғишига қадар фойдаланилади. Қисир қолган, қариган, нуқсонли сигирлар семиртириб гўштга топширилади.[1]
| Уй сигири | ||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||
| Бос таурус Линнаэус, 1758
| ||||||||||||||||||||||||
| Бос таурус таурус, Бос таурус индиcус | ||||||||||||||||||||||||
Буқачилик тарқалгани
| ||||||||||||||||||||||||
Синонимлари
| ||||||||||||||||||||||||
|
Бос примигениус, | ||||||||||||||||||||||||
Яна қ.
|
|
|
| Файлга мурожаат этишда муаммо борми? Қаранг: Медиа. | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
