Сижил – 1. Маҳкамада ҳукм, фармон каби асосий ҳужжатлар ёзиладиган дафтар. 2. Маҳкамада ҳукмномалар ёзилган қоғоз; қози муҳри босилган ҳужжат. Кўплик шакли сижиллот. Сижиллот – қозихонада қози томонидан берилган васиқа, ҳукмнома каби ҳужжатларнинг мазмуни ёзилиб қолдириладиган махсус дафтар. Сижил кўпроқ амалий аҳамиятга эга бўлган учун баённома, қайд ва рўйхат, реестр, архив ҳужжатларини тузиш ҳақидаги фан сифатида Шурут илми таркибига киради. Имом ат-Таҳовийнинг тўрт жуздан иборат асарининг бири “ас-силижжот” деб аталади.

Манбалар

Адабиётлар

“Навоий асарлари луғати”. А. Навоий асарларининг ўн беш томлигига илова – Тошкент, 1972-йил.