Sikhlar
Сикҳлар — 1) Ҳиндистондаги сикхизм тарафдорлари. Бобурийлар билан узоқ вақт урушлар олиб боришган (ХВИИ—ХВИИИ асрнинг боши) ва Панжобда ўз давлатини тузишган (1765—1849). С.ни ташқи кўринишига қараб Ҳиндистоннинг бошқа халқларидан ажратиш осон. Эркаклари соқол ўстиради, сочларини олдирмайди. Сочларини бош кийим — пагрий (салла)га тароқ билан турмаклаб қўядилар, соқолларини иякларига ўзига хос равишда боғлаб қуйишади. С. доимо тароқ , белларига ханжар (ёки қилич) ва қўлларига билагузук тақиб юришади. С. — деҳқончилик, ҳунармандчилик, темирчилик билан шуғулланади, айримлари саноатда банд; 2) панжобилардан ажралиб чиққан халқ. Умумий сони 16,7 млн. киши (1990й.лар ўрталари), шу жумладан, Ҳиндистонда 16,5 млн. киши. С. панжоби тилида сўзлашади. Диндорлари сикхизмга эътиқод қилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |