Сикл (юн. кйклос — дойра) — 1) маълум вақт ичида такрорланиб турадиган ҳодиса, жараён ва бошқаларнинг ҳар бир давраси (мас, йиллик С.); 2) муайян фанлар гуруҳи (мас, тарихий С.); 3) бир бутунни ташкил этувчи бир қанча асар, маъруза, консерт ва ш.к. мажмуи; 4) бадиий адабиётда — туркум; 5) мусиқада — туркумли мусиқа шакли.