Сил, туберкулёз – турли аъзолар, асосан, ўпкада ўзига хос яллиғли ўзгаришлар рўй бериши билан тавсифланадиган юқумли сурункали касаллик тури ҳисобланади. Одамларда учрайдиган Силни фтизиатрия ўрганади. Немис микробиологи Роберт Кох (1882-йил) сил қўзғатувчисини аниқлади (бу қўзғатувчи унинг шарафига Кох таёқчаси деб номланди). Сил касаллиги қадимдан маълум. Касаллик белгилари Гиппократ, Ибн Сино асарларида ҳам таърифланган.

Сил

Сил билан оғриган бемор рентгенограммаси.
Умумий маълумотлар
Қўзғатувчиси Мйcобаcтериум туберcулосис
Юқиш йўллари ҳаво-томчи
контакт
алиментар
она қорнида юқиш
 
Классификацияси ва ташқи линклар
Ихтисос Инфексион касалликлар, пулмонология
КХК-10 А15–А19
КХК-9 010–018
ОМИМ 607948
ДисеасесДБ 8515
МедлинеПлус 000077
эМедиcине мед/2324 эмерг/618 радио/411
МеСҲ Д014376
Орпҳанет 3389

Сил касали охири ўлим билан тугайди деган хато ма'лумот, сабаби бугунги кунда бу давоси бор касаллик.

Сил билан одамлардан ташқари, уй ҳайвонлари (асосан, қорамол), уй паррандалари (товуқ, курка) касалланади.

Одамларда касалликнинг асосий манбаи ўпка сили билан оғриб, микобактериялар аралаш балғам ташлаб юрадиган беморлардир. Сил ҳаммадан кўп ҳавотомчи йўли билан тарқалади: йўталганда, аксирганда микобактерияли балғам ва шиллиқ зарралари ҳавога тарқалиб атрофидаги буюмларгатушади. Сил микобактерияси, асосан, нафас йўллари орқали киради. У бошқа микробларга нисбатан ташқи муҳитнинг турли таъсирларига жуда чидамли бўлиб, ўзининг яшаш ва кўпайиш хусусиятларини узоқ муддат давомида сақлаб қолади. Қуруқ ҳолдаги Сил микробактериясига 36° ҳароратда таъсир этилса, у 180 кунгача, +70° қиздирилса 7 соат давомида, оқар сувларда 150 кун, кўча чангида 10 кун ичида ҳаёт кечириш ва кўпайиш хусусиятларини йўқотмайди. Айниқса, қуёш нури тушмайдиган зах ерларда узоқ муддат сақланиб қолади. Сил микобактерияларининг атрофмуҳитда узоқ вақт сақланиши Сил касаллигининг идиштовоқ, кийимкечак, ўринкўрпа ва бошқа орқали юқиш эҳтимолини туғдиради. Силнинг очиқ ва яширин шакли фарқ қилинади. Силнинг очиқ шаклида бемор балғамида Сил микобактериялари топилади; бемор гигиена қоидаларига риоя қилмаса, бошқаларга касал юқтирувчи бўлиб қолиши мумкин. Силнинг яширин шаклида микобактериялар балғамда топилмайди, бундай беморлар атрофидагилар учун юқумли бўлмайди. Сил билан оғриган бемор барча гигиена қоидаларига риоя қилса, амалда атрофдагилар учун хавфли бўлмайди. Сил микобактериялари фақат ўпкани эмас, балки организмда соч ва тирноқдан бошқа бўғимлар, суяклар, мия пардалари, буйраклар ва бошқа аъзоларни зарарлайди. Сил касаллигига аксари ёш болалар (чунки уларда ҳали иммунитет суст ривожланган бўлади), балоғатга етиш давридаги ўсмирлар (нервендокрин бошқарувининг беқарорлиги туфайли), шунингдек, организмнинг инфексияга чидами сусайган ёши катта одамлар чалинади. Ўпка силига хос белгилар касаллик шаклига, ёшга ва бошқаларга боғлиқ.

Бирламчи Силда касаллик аломатлари яққол намоён бўлмайди. Бироқ тери остига туберкулин юбориб ўтказиладиган Манту синамаси мусбат чиқса ва беморда касалликнинг умумий белгилари (ранг кетиши, қуввацизлик, уйқу ва иштаҳа бузилиши, тез толиқиш, гавда ҳароратининг кўтарилиши, тунда терлаш) пайдо бўлса, бусилин токсикациясидан дарак беради. Ёш болаларда касаллик мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга қараганда оғирроқ ўтади, аксари асоратлар кузатилади. Сил интоксикацияси болаларда рўйрост намоён бўлади; боланинг ранги синиқади, инжиқ бўлиб қолади, иштаҳаси йўқолиб, тезтез шамоллаб туради. Врачга ўз вақтида бориб, болани тўғри парвариш қилинса, одатда, бутунлай соғайиб кетади.

Иккиламчи Сил – ўпка силининг ҳаммадан кўп учрайдиган шакли. У ўпкада ва лимфа тугунларида сакданиб қолган инфексия „қўри“дан келиб чиқади; нохуш шароитларда Сил қўзғатувчиси фаоллашиб, жараённи зўрайтиради (фаол шакли). С микобактерияси бор бемор билан узоқ вақт мулоқотда бўлганда Сил қайталаниши ҳам мумкин. Бунга организмнинг заифланиши, сифациз овқатланиш, стресслар, зарарли одатлар (чекиш, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик), сурункали касалликлар, ўпканинг носпецифик касалликлари, қандли диабет, гастрит, меъдаичак яралари, СПИД, шунингдек, ҳомиладорлик ва гуғруқдан кейин организм ҳимоя қобилиятининг камайиши ва бошқа сабаб бўлади. Одатда, иккиламчи Сил ёшликда ва ўрта ёшда пайдо бўлади, ўз вақтида даво қилинмаса, касаллик астасекин, лекин тўхтамай ривожланади. Аксари ўпканинг юқори бўлакларида майда ўчоқлар пайдо бўлади (Сил нинг ўчоқли шакли), баъзан йирингли инфилтратлар (Силнинг яллиғланган шакли) кузатилади.

Касаллик баъзан узоқ вақтгача ҳеч қандай аломатларсиз кечади, бироқ, ўпка сили ривожланганда, яъни Сил микобактериялари кўпайиши бошланганда организмда заҳарланиш аломатлари пайдо бўлади: ҳолсизлик, тез чарчаш, тунда терлаш, озиб кегиш ва бошқа, борабора беморда йўтал зўраяди, ҳансирайди, нимжон бўлиб қолади. Зўр бериб даволаниш касаллик ривожланишининг олдини олади. Ўпкадан ташқаридаги Сил (ҳиқилдоқ, ичак, буйрак, тери, суяк, бўғим ва бошқалар) ўпка силига караганда анча кам учрайди. Силни барвақт аниклаш касалликни тўлатўкис даволаш имконини беради.

Давоси

Даволаш, асосан, касалхона шароитида, врач назорати остида олиб борилади. Аммо хозирги кунда даволанишни уйда олиб бориш имконияти ҳам бор, дорилар фақат таблеткалардан иборат бо'лиши ҳам мумкин. Дорилар шифокор тарафидан буюрилади ва силга қарши дорилар мутлақо бепул берилади.[1] Силга қарши ишлатиладиган замонавий доридармонлардан касалликнинг тури ва оғиренгиллигига қараб тайинланади. Одатда, даволаниш олти ой давом этади, ог'ирроқ ҳолатларда, о'пкадан ташқари сил касаллигида даволаниш узоқ давом этиши мумкин 18 ойдан 24 ойгача. Ҳозир Кенг қамровли дориларга чидамли сил (МДР ТБ) касаллиги о'пкада аниқланса олти ой фақат таблеткалар қабул қилиш орқали, уйда ёки шифохонада қабул қилиниши мумкин. Инсонлар ижтимоий ҳаётдан узилмаган ҳолда дориларни қабул қилиши мумкин. Шунингдек дориларни қабул қилишни видеога олиб юбориш орқали ҳар куни поликлиникаларга бориш шарт эмас. Силнинг давоси бор ва дориларни о'з вақтида қабул қилиш, шифокор ко'рсатмаларига то'лиқ амал қилиш орқали бу касалликдан фориқ бо'лиш мумкин.[2] Силни даволашда фойдаланиладиган кимётерапевтик дорилар маълум бир гурухларга бўлинади: изониазид ва унинг аналоглари, рифампицин; этамбутол, протионамид (этионамид, тизамид (пиразинамид), стрептомицин, канамицин, амикацин, Бедаквилин, Линезолид, Клофазимин, Деламанид, Протионамид, Имипенем ва бошқалар.

Олдини олиш ижтимоий, санитария, кимёвий ва махсус тадбирларни ўз ичига олади. Аҳоли яшайдиган жойларни ободонлаштириш моддий ҳаёт шароитини яхшилаш, аҳолининг умумий маданиятини ошириш ва санитария билимларини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни кенг ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Врач буюрган кун тартибига амал қилиш, тўлатўкис овқатланиш, иложи борича очиқ ҳавода бўлиш, хонани ботбот шамоллатиб туриш лозим. Сил билан оғриган беморларни касалликнинг илк босқичларида аниқлаш мақсадида аҳолини оммавий текшириш, яъни флюорография текширувидан (камида 2 йилда 1 марта) ўтказиш ижобий натижа беради. Сил ни болаларда барвақт аниклаш учун болалар поликлиникаларида, боғчаларида, мактабларда туберкулин синамаси ўтказилади. Ўзбекистонда барча янги туғилган чақалоқлар врачнинг монелиги бўлмаса, Силга қарши ваксинация қилинади; вақтвақти билан (7,12 ёшда) реваксинация ўтказилади.

/лА.Тйпcйнов Ф. И., Иброҳимов М. А., Содиқов А. С, Сил, Т., 1999.

Абдулла Убайдуллаев.[3]

Манбалар

  1. ↑ Ҳожиэв, Қайим; СҲойматов, Бобоқул (2023-02-01). „ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЙА МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИСҲ КО'САТКИCҲЛАРИ“. Эурасиан Жоурнал оф Аcадемиc Ресеарч. 03-жилд, № 02. 188–194-бет. дои:10.37547/эжар-в03-и02-п2-78. ИССН 2181-2020.
  2. ↑ „Туберcулосис- Кей фаcц“ (29-октябр 2024-йил).
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил