Силла давлати Когурё ва Пекчега нисбатан кейинроқ, чинхан қабилалари янсан, кохо, чинжи, кари ва кояларнинг бирлашуви натижасида вужудга келган. Дастлаб қабиллар иттифоқи Саро ("Сан-го чжи" номли манбага ко'ра) деб аталган Ундан ташқари, Хитой манбаларида Силло, Сара, корейс манбаларида эса Сонабол, Соябол ва Сорабол каби номлар билан аталган. "Самгук саги" мадумотларига ко'ра, бу олти қабила Қадимги Чосон билан бевосита бог'лиқ: "Дастлаб Чосондан ко'чиб келганлар тог' ва дараламинг о'рта қисмига жойлашганлар ва бу ерда олтита қишлоқча барпо этганлар. Улар Чинхан қабиласининг олтита жамоаси (бу) эди". Афсонага ко'ра, Кохо қишИог'и оқсоқоли болани қувонтирган қовоққа о'хшаган тухумни ташлаб нола қилаётган ва кейин ко'здан г'ойиб бўлган отни ко'рган. Бу бола жуда ақлли бўлган!иги боис, уни ҳукмдор қилиб тайинлашган ва унга Пак ("пак" чинхан тилида "қовоқ" дегани) деб исм беришган. У Силланинг биринчи ҳукмдори Пак Хёккосе ва Паклар сулоланинг дастлабки вакили бўлган.

Олти қабила (32 йил, "Самгук саги" манбасига ко'ра) қайта номланиб, янги Ли, Чхоэ, Сон, Чон, Пе ва Сол каби насабларга эга бодишган. Когурё ва Пекчедан фарқли равишда, бу ерда битта ван сулоласига мансуб бўлганлар ҳукмронлик қилмасдан, балки Пак сулоласидан ташқари Сок ва Ким уруг'идан бўлганлар ҳукмдор сифатида мамлакатни бошқарган. Пак сулоласи ҳукмронлиги даврида Силла (тнил. авв. 57 - мил 184 йй.). Дастлаб Силла катта мавқега эга бо'лмаган ИИ асминг иккинчи ярмидан бошлаб маориф ривож топиши билан, бу ерга вақтвақти билан Лолан вилоятидан хитойликларнинг, шунингдек, японлар ва мохе қабилаларининг ҳужумлари бо'либ турган. Аммо қарама-қаршилик уларнинг қо'шнилари Кая билан бўлган. о'заро урушларда гоҳ Силланинг, гоҳ Каянинг қо'Ии баланд келган. ИИ аср бошларида силлаликлар 3 марта Кая ерларига бостириб кирганлар.

•Фойдаланилган адабиётлар: В.Хан Корея Тарихи - 2013