Силвин (юн. Сйлвиус) — хлоридлар синфига мансуб минерал, КО. Таркибида калий миқдори 52,48%. Қаттикдиги 2; зичлиги қарийб 2 г/см³. Куб сингонияда кристалланади, агрегатлари донали, йирик кристалли ва параллел толали. Кристаллари, одатда, рангсиз, қизил мовий, сариқ шишасимон ялтироқ бўлиб, таркибидаги қўшимчаларга қараб ранги ўзгаради. Донадор массадан иборат. Иссикликни яхши о'тказади, сувда эрийди, гигроскопик, мазаси тахиршўр. Туз конларида галит, карналлит ва бошқа комплекс туз минераллари билан бирга учрайди. Эвапорит ҳавзаларида галогенез босқичида кимёвий чўкмага ўтиш орқали ҳосил бўлади. Шаффоф кристаллари оптик приборларда ишлатилади. С. — калий рудаси.