Silvinit
Силвинит (юн. силвините) — тузли чўкинди тоғ жинси. Таркиби силвин (50—75%), галит (25—50%), қисман ангидрит ва гилдан иборат. Ранги — оқ, қизғишқўнғир ва қизил. С.кесмада силвин, галит ва гилли ангидритларнинг алмашиниб ётган юпқа қатламидан иборат. Арид иқгтим шароитида саёз денгиз, лагуна ва кўлларда шўр сувдан кимёвий чўкиш орқали ҳосил бўлади. С. калийли минерал ўғит и.ч.да муҳим хом ашёдир. Ундан тиббиёт, атирупа и.ч.да, фотография ва бошқа соҳаларда кенг фойдаланилади.
Ўзбекистон жанубида Тюбегатан ва Хўжаикон конларида С. юра даври ётқизикларида тарқалган. Тюбегатан конида С. горизонтининг ўртача қалинлиги 4,5 м, КС1 нинг миқдори 36,9% ва захираси 400 млн. т. Хўжаиконда С. Кўҳитангтоғнинг шарқий этакларида уз. 25 км, эни 900 м ва нисбий бал. 200 м ли тузли тоғ ҳосил қилган. Саноат аҳамиятига эга горизонтларда КС1 нинг ўртача миқдори 28—33%. Россия Федерацияси, Беларус, Германия, АҚСҲ, ХХР ва бошқа мамлакатларда С. конлари бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |