Симон Ҳовҳаннисян (Սիմոն Հովհաննիսյան (арман тили); 1994-йил 9-августда туғилган), аввал мононим тарзда Симон, ҳозирда эса Симóн номи билан танилган, арманистонлик қўшиқчи, қўшиқнавис ва раққос. У Арманистон номидан „Эуровисион қўшиқ танлови 2026“да „Палома Румба“ қўшиғи билан иштирок этган.

Симóн
Simón 2026-yilda
Симóн 2026-йилда
Умумий маълумот
Таваллуди Симон Ҳовҳаннисян
1994-йил 9-август (1994-08-09) (32 ёш)
Касби
  • қўшиқчи-қўшиқ муаллифи
  • раққос

Ҳаёти

Ҳовҳаннисян 1994-йил 9-августда Арманистоннинг Раздан шаҳрида шифокорлар оиласида туғилган. У университетда иқтисодиёт йўналишида таҳсил олган, бироқ бу соҳада профессионал фаолият юритмаган ва асосий э’тиборини мусиқа ҳамда рақсга қаратган[1].

2025-йил феврал ойида Симон Депи Эвратесил танловининг 2025-йилги мавсуми финалчилари қаторига "Ай папарей бе" қўшиғи билан киритилди[2]. 16-феврал куни бўлиб ўтган финалда у халқаро ва миллий ҳакамлар ҳай’ати овоз беришида ғолиб чиқди, томошабинлар овозида эса тўртинчи ўринни эгаллаб, умумий ҳисобда иккинчи бўлди[3].

2026-йил 9-март куни арман оммавий ахборот воситаси Ҳрапарак унинг „Эуровисион қўшиқ танлови 2026“да Арманистон вакили сифатида ички танлов орқали танланганини ма’лум қилди[4]. Бу икки кундан кейин АМПТВ томонидан Симóннинг танлов учун тайёрланган „Палома Румба“ қўшиғи э’лон қилиниши билан тасдиқланди[5].

2026-йил 29-март куни у Арманистон Миллий Мусиқа Академияси томонидан ташкил этилган Кҳазер Армениан Мусиc Аwардс мукофотида „Йил кашфиёти“ номинациясида ғолиб бўлди[6]. У 2026-йил 14-май куни бўлиб ўтган Евровидение танловининг иккинчи ярим финал босқичидан финалга чиқа олмади[7].

Дискографияси

Ма’лумотлар Аппле Мусиc платформасидан олинган[8].

Қўшиқлар

Номи Йил Албом
"Ай папарей бе" (Այ պապարեյ) 2025 Албомга қўшилмаган сингллар
"Параноиа"
"Палома Румба" 2026

Манбалар

  1. ↑ „СИМÓН wилл репресент Армениа ат тҳе Эуровисион Сонг Cонтест 2026“. Эуровисион.ам. Публиc Телевисион оф Армениа (АМПТВ) (2026-йил 11-март). Қаралди: 2026-йил 11-март.
  2. ↑ „Հայտնի են "Դեպի Եվրատեսիլ" նախագծի մասնակիցների անունները“ [Тҳе намес оф тҳе партиcипанц оф тҳе "Депи Эвратесил" прожеcт аре кноwн.] (ҳй). Панорама.ам (2025-йил 6-феврал). Қаралди: 2025-йил 6-феврал.
  3. ↑ „Армениа: Парг беац Депи Эвратесил анд ҳеадс то Эуровисион 2025“ (эн-гб). Эуровисионwорлд (2025-йил 16-феврал). Қаралди: 2025-йил 17-феврал.
  4. ↑ „«Հրապարակ»․ Եվրատեսիլում Հայաստանը կներկայացնի Սիմոնը“ ["Ҳрапарак": Симон wилл репресент Армениа ат Эуровисион] (ҳй). Ҳрапарак.ам (2026-йил 9-март). Қаралди: 2026-йил 10-март.
  5. ↑ „Армениа ревеалс иц артист анд сонг фор Виэнна“. Эуровисион.cом. Эуропеан Броадcастинг Унион (ЭБУ) (2026-йил 11-март). Қаралди: 2026-йил 11-март.
  6. ↑ „Իվետա Մուկուչյանը՝ լավագույն երգչուհի, Արամ МП3-ն՝ լավագույն երգիչ. հայտնի են «Խազեր» հայկական երաժշտական երկրորդ մրցանակաբաշխության հաղթողները“ [Ивета Мукучян, бест фемале сингер; Арам МП3, бест мале сингер: тҳе wиннерс оф тҳе сеcонд Кҳазер Армениан Мусиc Аwардс ҳаве беэн анноунcед] (ҳй). Арменпресс (2026-йил 29-март). Қаралди: 2026-йил 29-март.
  7. ↑ „Эуровисион 2026: Тҳе Фирст Семи-Финал Қуалифиэрс“. Эуровисион.cом. ЭБУ (2026-йил 14-май). Қаралди: 2026-йил 14-май.
  8. ↑ „Симон“. мусиc.аппле.cом. Аппле) Мусиc.