Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Sima Vali

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Сима Вали

Вали 1999-йилда
Таваллуди
Вафоти 22-сентябр 2017-йил(2017-09-22)
(66 ёшда)
Фаллс Чурч, Виргиниа, АҚШ
Мукофотлари Гинетта Саган Фунд Аwард

Сима Вали (дарийча: سیما ولی) (1951-йил 7-апрелда туғилган – 2017-йил 22-сентябрда вафот этган) – афғон миллатига мансуб дунёдаги энг кучли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бири. Қочқинлар ва ўз юртида кўчирилган аҳоли эркинликлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш йўлида халқаро миқёсда хизмат қилган. Можаролардан қочган қочқин аёллар ва қизларнинг фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятга тенг равишда қайта интеграциялашувини таъминловчи „РефWИД“ (РефWИД), Инc. глобал нотижорат ташкилоти бошқарувчи директори бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, дунёдаги биринчи феминистик таҳлил маркази Систерҳоод ис Глобал Институте вице-президенти лавозимида ҳам фаолият юритган[1].

Валининг сўзларига кўра, Афғон уруши вақтида қочқин сифатидаги шахсий тажрибаси уни ҳужумга учраган аҳоли ҳуқуқлари учун курашишга илҳомлантирган. Валининг фаолияти давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Америка Қўшма Штатлари Конгресси ва Америка Қўшма Штатлари давлат департаментидаги чиқишлари давомида берган кўрсатмалари афғон аёллар томонидан бошқариладиган нодавлат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аёлларнинг Афғонистоннинг янги шаклланаётган демократиясидаги иштирокини таъминлаш учун миллионлаб доллар ажратилишига олиб келди.

Сима Вали 2002-йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш маросимида БМТ Бош котиби Кофи Аннан, биринчи хоним Лаура Буш ва Иордания қироличаси Нур билан бирга нутқ сўзлаган[2].

Вали 1999 ва 2009-йилларда Форд Ҳалл Форумида маърузачи сифатида, шунингдек, бошқа кўплаб нуфузли тадбирлар ва таниқли ташкилотлар қаторида „Дроппинг Кноwледге“ лойиҳасида иштирок этган.

Карераси

2001-йилда Сима Вали БМТ томонидан Германияда ташкил этилган Бонн келишувида „Толибон“ ҳокимиятининг қулаши ортидан янги Афғонистон ҳукуматини тузган 3 нафар аёл делегатлардан бири эди. Вали қирол Муҳаммад Зоҳиршоҳнинг Рим делегацияси вакили сифатида хизмат қилган[3].

Анжуманда Сима Вали Аёллар ишлари вазирлигини ташкил этиш масаласида муҳим рол ўйнаган. Унинг эркак ҳамкасблари ушбу вазирликни янги маъмурият таркибига доимий равишда киритилишини таъкидлаган[4]. Кейинчалик ушбу вазирликка раҳбарлик қилиш учун айнан Сима Вали номзоди тавсия этилган, бироқ Вали халқаро даражадаги фаолиятига кўпроқ эътиборини қаратиш мақсадида ушбу таклифга рад жавобини берган[5]. Унинг ўзи хотин-қизлар ишлари вазири лавозимига Сима Самарни номзод қилиб кўрсатган[3].

„Аёллар тинчлик музокараларида фаол иштирок этишлари керак. Жанговар бўлмаган кишилар сифатида тинчликни ўрнатиш ва бу йўлдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда аёллар муҳим рол ўйнайди. Урушдан қаттиқ азият чеккан халқимиз келажагини шакллантирар эканмиз, эндиликда биз гендерга боғлиқ бўлмаган қарорлар қабул қилолмаймиз“. – Сима Валининг Бонн шартномасидаги нутқи, Германия, 2001-йил.

Ўша йили Вали Белгия пойтахти Брусселда ўтказилган Афғонистон аёллари демократия учун саммитининг бош ташкилотчиси бўлиб ишлаган. Саммит Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг гендер масалалари бўйича маслаҳатчиси Тенглик, УНИФЕМ ва аёллар ташкилотлари коалицияси ёрдамида ўтказилган[6]. Тенглик ташкилотининг маълумотларига кўра, Афғонистон аёллари саммити „афғон аёлларининг узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган орзу ва интилишларининг тарихий ифодаси ҳамда Афғонистонни қайта тиклаш билан боғлиқ тезкор равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар бўйича аниқ талаблар рўйхатини қабул қилган“[6].

2003-йил июн ойида Вали инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Афғонистонга ташрифи давомида Wоменъс Эдге ташкилоти ҳаммуассиси ва ижрочи директори Риту Шарма билан бирга бўлди. Вали ўз ватанига ва Покистондаги афғон қочоқлар лагерларига ташриф буюриб, у ерда ўнлаб ўқув семинарларини ўтказган. Валининг Афғонистонга ташрифи унинг ана шундай ҳаракатларидан бири эди. Сима Вали тез-тез қочоқлар ва урушдан кейинги жамиятларда аёлларнинг „доимий четлатилиши“га қарши чиқиб, аёлларни лидер бўлишга ёрдам берувчи бир қатор тренинглар ўтказишга чақирган[7].

„Дроппинг Кноwледге“ нодавлат ташкилоти томонидан берилган маълумотларга кўра „Вали урушлардан жабрланган аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, урушдан кейинги демократик фуқаролик жамияти институтларини қайта қуриш ҳамда аёллар ва уларнинг эркак ҳамкасбларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган дастур моделларини ишлаб чиқишда кашшоф бўлган“[3]. 1990-йилларда Вали собиқ Югославия ҳудудида давом этаётган уруш вақтида Босния ва Хорватиядаги ННТларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашда катта рол ўйнаган[8].

Вали, шунингдек, Афғонистон Аёллари Сиёсат Кенгашини яратишда муҳим рол ўйнаган. Ушбу нодавлат ташкилотлар коалицияси Афғонистондаги аёлларнинг ҳолатини яхшилашда ёрдам беради.

Сими Вали 2005-йилда Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида аёллар ўртасида демократик жамият қуриш лойиҳасини бошлаш учун борганида „Толибон“, „Ал-Қоида“ ва Покистон жангарилари қўлидан ўлимдан аранг қутулиб қолган[9]. Гарчи Валига илгари ҳам „Толибон“ ўлим таҳдидини солган бўлса-да, бу сафарги ҳужум унга уюштирилган энг кескин ва хавфлиси бўлган.

1990-йилларнинг ўрталарида ҳокимият тепасига кўтарилганидан бери Вали „Толибон“ мафкурасига ашаддий мухолиф бўлиб келган. 1998-йилда Бутунжаҳон ҳолати форумида Вали шундай нутқ сўзлаган:

„Толибон“ аёлларга зулм қилиш учун маданият ва диндан фойдаланади, лекин менинг динимда аёлларни уйда сақлаш, уларни ўқитмаслик, очликдан ўлдириш, тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ва уларнинг ўлимига сабаб бўлувчи ҳеч нарса йўқ. Ислом бизни аёлларга ғамхўрлик ва ҳимоя қилишга ўргатади, шунинг учун Афғонистонда аёлларга муносабат ҳақида баҳслашиш одатий ҳол, чунки бу бизнинг маданиятимиз ва динимиздир – бу бўшлиқдаги баҳсдир“[10].

Шунингдек, у Совет-Афғон уруши тугаганидан кейинги ҳамда АҚШнинг Афғонистонга бостириб кириши бошланишидан олдинги 12 йил давомида Америка ҳукумати Афғонистонга нисбатан қилган эътиборсиз бўлганлиги ҳақида жасорат билан ўз танқидларини билдириб келган.

Валининг асарлари нуфузли журнал, газета ва китобларда чоп этилган. „Wомен инн Эхиле“ (Сургундаги аёллар) асарида Вали 1978-йилда Афғонистондан қочиб кетгани ҳақидаги даҳшатли тафсилотлари ҳақида баён қилган.

Вали Пол Фитзгералд ва Элизабетҳ Гоулд билан биргаликда „Инвисибле Ҳисторй: Афгҳанистанъс Унтолд Сторй“ (Кўринмас тарих: Афғонистоннинг сўзсиз ҳикояси, 2009-йил) асарини нашр эттирган. Шунингдек, Фитзгералд ва Гоулд билан РефWИД ҳамкорлигида „Тҳе Wоман ин Эхиле Ретурнс: Тҳе Сима Wали Сторй“ (Сургундаги аёл қайтиб келади: Сима Вали ҳикояси) ҳужжатли филмини ҳам суратга олган. Филмда Валининг 2002-йил октябр ойида 24 йиллик сургундан сўнг Кобулга қайтиши ва унинг мамлакатни қайта қуриш ишларига ёрдам бериш учун қилган саъй-ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилинади[11].

Вали Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Америка Қўшма Штатлари Конгресси, АҚШ Давлат Департаменти, Халқаро Амнистия, Форд Ҳалл Форуми, Яле университети юридик мактаби, Георге Wашингтон университети ҳуқуқ мактаби каби кўплаб университет ва муассасаларда, Шимоли-шарқий университет, Wоодроw Wилсон марказларида нутқ сўзлаган, у ерда конференсияларни олиб борган ва ўзи ҳам иштирокчи бўлган.

Сами Вали CНН, CБС Неwс, АБC Неwс, ФОХ Неwс, Ал Жазеэра, НПР ва CБC телеканалларида турли янгиликлар дастурларига интервю берган ва ушбу интервюлар катта экранларда намойиш этилган.

1978-йилда Қўшма Штатларга сургун қилинишидан олдин Сами Вали Кобулдаги Америка элчихонаси ва АҚШ Тинчлик Корпусида фаолият юритган[12].

Вали 2017-йилнинг 22-сентябрда Виргиния штатидаги Фаллс черковида 66 ёшида кўп тизимли атрофиядан вафот этган[13][12].

Таълими

Сима Валига 2002 ва 2003-йилларда мос равишда Смитҳ коллежи ва Шенандоаҳ университети томонидан фахрий докторлик унвони берилган. У Кобул университетида бизнес бошқаруви бўйича бакалавр, Америка Университети Халқаро Хизматлар Мактабида (СИС) Халқаро алоқалар бўйича магистрлик даражасини олган.

Мукофотлари

  • Амнестй Интернатионал томонидан „Гинетта Саган Фунд Аwард“ (1999)[14];
  • Қочқин аёллар ва болалар учун аёллар комиссияси томонидан „Wомен оф Висион Аwард“ (1992);
  • Донор аёллар тармоғи томонидан „Ресоурcефул Wомен Аwард“ (1992);
  • „Глориа Стеинем Wомен оф Висион Аwард“ (1989)[15];
  • Коллеж талабалари етакчилари учун миллий конференсияда иштироки учун „Wомен оф Дистинcтион Аwард“ (1988);
  • Cлаирол Фоундатион томонидан „Таке Чарге Аwард“ (1987) мукофотлари билан тақдирланган.

Консултациялар

  • ПАДCО/АЭCОМ, Муқобил яшаш воситалари лойиҳасида катта техник мутахассис (Бадахшон, Афғонистон, 2005–2006);
  • АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД), ННТ/ПВО раҳбарияти маслаҳатчиси (2003);
  • Аёллар учун халқаро маслаҳатчи (1997–2003);
  • АҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш департаменти, Қочқинларни жойлаштириш бошқармаси, Қочқин аёлларнинг Маҳаллий қочоқ аёллар дастурлари ва сиёсатлари бўйича ишчи гуруҳи маслаҳатчиси (2002);
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлигининг қочоқлар ва кўчирилган аёлларни ривожлантириш дастурлари ва сиёсати бўйича маслаҳатчиси (2001);
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аёллар тараққиёти бўйича бўлими, тубдан ажралган аёллар, катта фуқаролик ва сиёсий ўтишларни бошдан кечираётган аёллар ва қизлар учун гендер дастурлари ҳамда сиёсатни ишлаб чиқишда маслаҳатчи (2000);
  • Ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни бошдан кечираётган жамиятларда аёлларга таъсир кўрсатадиган ривожланиш лойиҳалари, сиёсати ва амалиётлари бўйича Ҳарвард университетининг Қочқинлар травма маркази директорлар кенгаши ва маслаҳатчиси (1987–1989, 2000);
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистон бўйича махсус элчиси, Афғонистон бўйича махсус маслаҳатлашувлар бўйича Норвегия ҳукумати маслаҳатчиси (1999);
  • „Фарзандлар келажаги“ жамғармаси директорлар кенгаши аъзоси (1995–1999);
  • Девелед Cреативе Ассоcиатес Интернатионал, Инc. гендер, инсон ҳуқуқлари ва мажбурий миграция бўйича дастурлар маслаҳатчиси (1998);
  • Қочқин аёллар ва болалар учун аёллар комиссияси бошқарув кенгаши аъзоси (1990–1994).

Манбалар

  1. ↑ „Сима Wали | Cарнегиэ Cоунcил фор Этҳиcс ин Интернатионал Аффаирс“. www.cарнегиэcоунcил.орг. Қаралди: 2019-йил 22-октябр.
  2. ↑ „Афгҳан Wомен Тодай: Реалитиэс анд Оппортунитиэс | C-СПАН.орг“ (эн-ус). www.c-спан.орг. Қаралди: 2019-йил 22-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „дроппинг кноwледге :: Сима Wали - Ҳуман Ригҳц Аcтивист :: биограпҳй, линкс“. www.дроппингкноwледге.орг. Қаралди: 2019-йил 22-октябр.
  4. ↑ „Эвенц“. Унитед Натионс.
  5. ↑ „Сима Wали, Афгҳан рефугеэ wҳо баттлед 'гендер апартҳеид' ин ҳер ҳомеланд, диэс ат 66“. Лос Ангелес Тимес (2017-йил 24-октябр). Қаралди: 2019-йил 22-октябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Афгҳан Wомен'с Суммит фор Демоcраcй | Эқуалитй Ноw“. 2016-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-феврал.
  7. ↑ Ҳоwе, Марвине. „Чрониcле“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1992-йил 18-феврал). Қаралди: 2019-йил 22-октябр.
  8. ↑ Феррис-Ротман, Амиэ. „Сима Wали обитуарй“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2017-йил 5-ноябр). Қаралди: 2019-йил 22-октябр.
  9. ↑ Пилеcки. „Гуэст Cонтрибутор: Сима Wали“. ҲуффПост (2005-йил 6-сентябр). Қаралди: 2019-йил 22-октябр.
  10. ↑ Ёу Паид Фор Wар, Ноw Пай Фор Пеаcе (Wайбаcк Мачине сайтида 25 Фебруарй 2016 санасида архивланган)
  11. ↑ Тҳе Wоман ин Эхиле Ретурнс: Тҳе Сима Wали Сторй Граилwерк
  12. ↑ 12,0 12,1 Роберц, Сам. „Сима Wали, Чампион оф Афгҳан Wомен'с Ригҳц, Ис Деад ат 66“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2017-йил 16-октябр). Қаралди: 2019-йил 23-октябр.
  13. ↑ Wашингтон Пост Сима Wали, эхилед чампион оф Афгҳан wомен, диэс ат 66, Оcтобер 12
  14. ↑ „Тҳе Гинетта Саган Аwард“ (эн-УС). Амнестй Интернатионал УСА. Қаралди: 2019-йил 23-октябр.
  15. ↑ „Эигҳт 'Wомен оф Висион' Салутед“ (эн-УС). Лос Ангелес Тимес (1989-йил 17-май). Қаралди: 2019-йил 23-октябр.

Ҳаволалар