Ulyanovsk
Уляновск (1780-йилгача — Синбирск, 1924-йилгача — Симбирск) — Россия Федерацияси Уляновск вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Волга ва Свияга дарёлари бўйида. Транспорт йўли чорраҳаси. Дарё порти (Куйбишев сув омбори). Аэропорт бор. Аҳолиси — 636 минг киши (2002). Шаҳар 1648-йилда Синбирск истеҳкоми сифатида вужудга келган. ХВИИИ аср бошларидан Козон губернясида. 1780-йилда Симбирск ноиблигига асос солинган. 1796-йилдан губерня шаҳри. ХИХ асрда Волга бўйидаги дон, балиқ, қорамол, ёғоч-тахта савдоси марказларидан бўлиб қолди. Озиқ-овқат саноати ривожланди. Машинасозлик ва металлсозлик (авиация саноат мажмуи, „Авто УАЗ“ ишлаб чиқариш бирлашмаси; мотор, оғир ва уникал станоклар, „Контактор“ ва бошқа заводлар), қурилиш материаллари и.ч., кимё, енгил, озиқ-овқат саноатлари ривожланган. 3 олий ўқув юрти, 2 театр, ўлкашунослик, бадиий музейлар, И. А. Гончаров тарихий-мемориал музейи; тарихиймемориал қўриқхона бор. Меъморий ёдгорликлардан: гимназия (ХВИИИ аср), Ленин мемориали биноси (1967—70) мавжуд. В. И. Улянов (Ленин) номига қўйилган (Симбирскда туғилган).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |