Oqmasjid (Qrim)
Оқмасжид | |
|---|---|
| Мамлакат | Украина |

Оқмасжид ёки Симферопол — Украинанинг Қрим Мухтор Республикасидаги шаҳар, республика маркази. Салгир дарёси соҳилида. Темир йўл стансияси, автомобил ва ҳаво йўллари тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 344 минг киши (1997-йил). Симферопол ўрнида мил. ав. 3—мил. ИВ асрларда Скифлар давлатининг пойтахти (Скифлар Неаполи), сўнгтатарлар қалъаси (Керменчик), ХВ асрдан Оқмачит қишлоғи жойлашган. 1784-йилда Таврия вилоятининг маъмурий маркази сифатида бунёд этилган. 1874-йил Симферополдан Лозовая — Севастопол темир йўл ўтган. 1921—45 йилларда Симферопол Қрим Республикаси пойтахти. 1941-йилда немис фашистлари томонидан босиб олинган.
1944-йилда улардан озод қилинган. Урушдан сўнг йирик саноат марказига айланди. Машинасозлик ва металлсозлик (озиқ-овқат саноати учун асбобускуналар, гелевизорлар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги машиналари учун эҳтиёт қисмлар, автотаъмирлаш ва бошқа заводлар), кимё (пластмасса буюмлар, маиший кимё заводлари), енгил (трикотаж, тикувчилик, ип газлама, тўқимачилик, кўнпоябзал), озиқ-овқат (парфюмериякосметика, консерва, вино, эфир мойлари, гўшцут, тамаки) корхоналари ишлаб турибди. Қурилиш матери&члари ишлаб чиқарилади. Иссиқлик электр стансияси бор. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 3 театр, бадиий, ўлкашунослик музейлари, туристик база мавжуд. Қрим ярим оролнинг жанубий соҳили билан Симферопол ўртасида троллейбус қатнайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |