Simfonik musiqa
Симфоник мусиқа — асосан, симфоник оркестр ижросига мулжалланган мусиқа асарлари. Муҳим жанрлари: симфония, увертюра, консерт, симфоник сюита, симфоник поэма, рапсодия, фантазия.
Симфоник оркестр пайдо булгунгача, ХВИИ асрда ва ХВИИИ асрнинг 1-ярмида оммалашган турли рақс сюиталари, консертогроссо чолғу консерти (ансамблоркестр консерти), опера увертюралари оркестр мусиқасининг асосий жанрлари бўлган (улар фақат шартли равишда Симфоник мусиқа га киритилади). ХВИИИ аср охирида симфоник оркестр, янги Симфоник мусиқа жанрлари (биринчи навбатда симфония яратилиши билан) юзага келди. Жанр жиҳатидан Симфоник мусиқа фантазия, каприччио, поппури, скерсо, марш, турли рақс мусиқалари, шунингдек, опера, балет, спектакл ва кинофилмларга ёзилган мусиқалар эвазига бойиди. Симфоник мусиқа ривожига кўп композиторлар ўз улушини қўшган (Мангейм мактаби, Вена классик мактаби вакиллари, Ф. Шуберт, Ф. Лист, М. Глинка, А. Дворжак, П. Чайковский, Н. РимскийКорсаков, Г. Малер, Р. Штраус, Я. Сибелиус, Д. Шостакович, А. Онеггер, С. Прокофев, Б. Мартину, И. Стравинский ва бошқалар).
Ўзбекистонда 1920 (В. Успенский ва бошқалар) ва 1930й.ларда (В. Золотарёв, Р. Глиэр, С. Василенко ва бошқалар) яратилган илк симфоник асарлар симфоник оркестр учун қайта ишланган халқ куйлари ёки улар асосида ёзилган сюита, поэма, увертюра ва бошқа дан иборат бўлган. 1930й.ларнинг 2-ярмида ўзбек композиторларидан М. Бурҳонов, М. Ашрафий, М. Левиев, шунингдек, А. Козловский, Г. Мушел ўзларининг дастлабки См. асарларини ёздилар. Кейинчалик Ўзбекистонда См. нинг барча турлари ривож тогши. М. Ашрафий, Д. Зокиров, С. Юдаков, Р. Ҳамроев, Б. Гиенко, Ик. Акбаров, Р. Вилданов, Сайфи Жалил, Н. Зокиров, М. Тожиев, Р. Абдуллаев, А. Латифзода ва бошқа См.нинг турли жанрларида ижод қилишди.
Адабиёт
- ЯновЯновская Н., Узбекская симфоническая музика, Т., 1979.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |