Simfonik orkestr
Симфоник оркестр - торли, пуфлама ва урма чолгу асбоблардан тузилган энг бой ва мураккаб турдаги оркестр. Унинг шаклланишида Европада тарқалган чолғу асбоблари ҳамда халқ ва профессионал чолғу ансамбллари муҳим рол ўйнаган. ХВИИИ асрнинг 2-ярмида классик Со. ташкил топган; у кичик Со. деб ҳам юритилади. Унга 8— 10 биринчи ва 4—6 иккинчи скрипка, 2—4 алт, 3—4 виолончел, 2 контрабас, 2 тадан флейта, гобой, кларнет, фагот, валторна, кейинчалик, 2 труба ва литавралар кирган. ХИХ асрда мазкур оркестрга бошқа чолғулар (мас, тромбонлар, труба ва бошқалар) қўшилиши ҳамда ижрочилар сони (мас, биринчи скрипкалар 14—16 та гача) кўпайтирилиши натижасида катта Со. пайдо бўлган. 19ва ХХ асрда Со. таркиби ўзига хос тембр ва ифодавий имкониятларга эга бўлган бошқа (мас, кичик ва баскларнетлар, арфа, челеста, орган, фортепиано, айниқса, турли урма чолғулар ва бошқалар) мусиқа асбоблар ҳисобига кенгайтирилган.
Ўзбекистонда Со. ХИХ асрнинг охирида пайдо бўлди. Ҳозир Ўзбекистон миллий симфоник оркестри, Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги мусиқали театр студиясининг Симфоник оркестрлари чет эл мумтоз ҳамда замонавий композиторлар асарларининг тарғиботчилари сифатида танилган. Булардан ташқари, Навоий театри, Муқимий театри ва бошқа мусиқали драма ва комедия театрларида Симфоник оркестрлар мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |