Simon Kuznets
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

КУЗНЕТС (Кузнец) Саймон Смит (1901.30.4, Ҳарков - 1985.9.7, АҚСҲ) — америкалик иқтисодчи. Украинада статистика бўлимининг бошлиғи лавозимида қисқа муддат ишлагач, АҚШга муҳожир бўлиб кетган. Колумбия университети доктори (1926Х, Иқтисодий тадқиқотлар Миллий бюроси аъзоси (1927—61). Пенсилвания (1930—54), Ж.Гопкинс (1954—60), Гарвард (1960—71) университетлари профессор АҚСҲ статистика ассоциацияси (1949) ва АҚСҲ иқтисодий ассо-сиацияси (1954) президенти этиб сайланган. К. иқтисодий ўсиш назариясига катта ҳисса қўшди. Ўсишнинг узоқ сикллари аҳоли ўсиши суръатлари ўзгаришларига боғлиқлигини тадқиқ қилди, кўпгива саноати ривожланган мамлакатларда истеъмолнинг даромадга нисбати бир неча ўн йилликлар давомида барқарорлигини ва белгиланган маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган реал капитал пасайиш тенденсиясига эга эканлигини аниқлади. К. пировард маҳсулот ишлаб чиқариш, капитал ва жамғаришнинг шаклланиши, аҳолининг турли табақалари ўртасида даромаднинг тақсимланишини аниқ баҳолади. Унинг ишлари жаҳоннинг барча мамлакатлари учун ялпи миллий маҳсулот, миллий даромадни ҳисоблашнинг ягона услубини ишлаб чиқишга имкон берди. Нобел мукофоти лауреати (1971).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |