Simpsons Roasting on an Open Fire
„Симпсонс Роастинг он ан Опен Фире“ (таржимаси „Симпсонлар ўт устида пиширилмоқда“), бошқа номи „Тҳе Симпсонс Чристмас Спеcиал“[1][3] — Тҳе Симпсонс анимацион телесериали биринчи фаслининг илк эпизоди. Илк маротаба АҚШда Фох Броадcастинг Cомпанй телеканали орқали 17-декабр 1989-йилда эфирга узатилган.
| „Симпсонс Роастинг он ан Опен Фире“ | |
|---|---|
| Симпсонлар мулцериали эпизоди | |
|
Файл:Симпсонс Роастинг.пнг Бутун оила „Рудолпҳ тҳе Ред Носед Реиндеэр“ („Рудолпҳ — қизил бурунли шимол буғуси“) ашуласини куйламоқда | |
| Фасл | 1 |
| Эпизод но. | 1 |
| Режиссор | Давид Силверман[1] |
| Ссенарийнавис | Мими Понд[1] |
| Эпизод коди | 7Г08 |
| Эфирга чиққан санаси | 1989-йил 17-декабр[2] |
|
← Аввалгиси — Кейингиси → „Барт тҳе Гениус“ | |
|
1-фасл қисмлари
| |
| Фасллар | |
Сужет
Симпсонлар оиласи Мавлуд учун харидлар чоғида, Барт яширинча чиқиб, баданига татуировка чиздиради. Марге буни қисқа фурсат ичида билиб олади ва татуировкани олиб ташлаш учун оиланинг Мавлуд учун йиғилган маблағидан фойдаланади. Шу билан бирга, Ҳомер ишида жаноб Бурнсдан Мавлуд учун қўшимча маош олмаслигини билади, шундай қилиб оилада Мавлуд совғаларини харид қилиш учун пул йўқ эди. У бу каби молиявий муаммоларни оиласидан сир тутишгага қарор қилади ҳамда супермаркетга Қорбобо ўлароқ ишга жойлаҳади, бироқ кейинчалик бу иш ортидан етарли пул жамғара олмаслигини англайди. Чорасиз қолган Барт ва Ҳомер пул топиш илинжида Мавлуд арафасида итлар пойгасига ташриф буюришади. Ҳомер ҳамма пулини ғалаба қозониши даргумон бўлган Сантаъс Литтле Ҳелпер (Сантанинг кичик ёрдамчиси) исмли итга тикади ва барча пулини ютқазиб қўяди. Сантаъс Литтле Ҳелпернинг эгаси эса жаҳл билан итни ҳайдаб юборади ва натижада Барт унга эгалик қилади. Кейинчалик, Ҳомер ҳаммага Мавлуд байрами барбод бўлганлигини айтмоқчи бўлар экан, Барт уларнинг янги ити борлигини айтади ва ҳамма Симпсонлар оиласининг янги аъзосини мамнуният билан кутиб олишади.
Овоз берганлар
- Дан Cастелланета — Ҳомер Симпсон
- Жулиэ Кавнер — Марге Симпсон
- Нанcй Cартwригҳт — Барт Симпсон
- Еардлей Смитҳ — Лиса Симпсон
- Ҳаррй Шеарер — жаноб Бурнс
Рейтинг
Фох Броадcастинг Cомпанй телеканалида Симпсонс Роастинг он ан Опен Фире эпизоди премераси 17-декабр 1989-йил санасида бўлиб ўтди. Ушбу эпизодни 14,5 рейтинг билан 26,7 миллион киши томоша қилди ва бу ФОХ телеканалида энг кўп кўрилган иккинчи телекўрсатув бўлди.[4]
Эпизод 1990-йилда Эммй мукофотининг иккита йўналишида номзод бўлган: „Оуцтандинг Аниматед Програм“ („Энг яхши анимацион дастур“) ҳамда „Оуцтандинг Эдитинг фор а Минисериэс ор Спеcиал“ („Мини-сериаллар учун энг яхши монтаж“).[5]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Симпсонс Роастинг он ан Опен Фире“. ББC.cо.ук. 11-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 2-март.
- ↑ „Симпсонс Роастинг он ан Опен Фире“. Тҳе Симпсонс.cом. 5-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 5-феврал.
- ↑ Симпсонс Wорлд Тҳе Ултимате Эписоде Гуиде: Сеасонс 1–20, 1ст Батес, Жамес W.: , Ҳарпер Cоллинс Публишерс, 2010 — 25-бет. ИСБН 978-0-00-738815-8.
- ↑ Маттҳеw Ҳенрй (2007), Тҳе Жоурнал оф Популар Cултуре (муҳ.), ʻʻДон’т Аск ме, И’м Жуст а Гирл’’: Феминисм, Фемале Идентитй, анд Тҳе Симпсонс (жоурнал) (инглизча), 40-жилд, 272—303-бет, дои:10.1111/ж.1540-5931.2007.00379.х
{{cитатион}}: Ункноwн параметер|монтҳ=игноред (ёрдам) - ↑ Эммй Аwардс оффиcиал сите (Wайбаcк Мачине сайтида 15-феврал 2009-йил санасида архивланган) эммйс.орг. 2-март 2007-йилда қаралди.
Ҳаволалар
- „Симпсонс Роастинг он ан Опен Фире“ Тҳе Симпсонс.cом сайтида (ингл.)
- Симпсонс Роастинг он ан Опен Фире ИМДбда
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |