Синдао — Хитойнинг шарқий қисмидаги шаҳар, Шандун провинсиясида. Аҳолиси 6,99 млн. киши (1999). Транспорт йўллари чорраҳаси. Сариқ денгиз бўйидаги йирик денгиз порти. Мамлакатнинг тўқимачилик (ип ва жун газлама, зиғир, трикотаж) саноати маркази. Транспорт ва бошқа машинасозлик, радиотехника, металлургия, кимё, электроника, резина, озиқ-ов-қат, кўн-тери, семент саноати корхоналари мавжуд. Балиқ ва бошқа денгиз ҳайвонлари овланади. Океанография илмий тадқиқот института, денгиз музейи бор.