Синдлар — Таман ярим орол ва Қора денгизнинг шим.шарқий соҳилида яшаган меот қабиласи (мил. ав. 1-минг йиллик). Мил. ав. 5—ИВ асрларда Синдика давлатини тузишган. Мил. ав. ИВ асрдан Боспор подшолиги таркибида. Милоднинг бошида сарматлар билан аралашиб кетишган. С. дехдончилик, балиқ овлаш ва ҳунармандчилик билан шуғулланган.