Sinflar
Синфлар, ижтимоий синфлар – нисбатан барқарор катта ижтимоий қатлам, гуруҳлар (масалан, деҳқонлар, ишчилар, буржуазия, ўрта синф). „Синф“, „Синфий кураш“ тўғрисидаги қарашларнинг пайдо бўлиши нисбатан узоқ ўтмишга эга, лекин синфлар консепсияси ХИХ асрда Европада кенг ёйилган (К. А. Сен-Симон, О. Терри, Ф. Гизо ва бошқалар). Карл Маркс ва Фридрих Энгелс синфлар мавжудлигини муайян ишлаб чиқариш усули, меҳнат тақсимоти ва хусусий мулк билан боғлади, синфлар курашини тарихни ҳаракатлантирувчи куч деб ҳисоблади (қаранг Марксизм, Социализм). Улар жамиятни мулкдорлар (эксплуататорлар) ва йўқсиллар (эксплуатация қилинувчилар) синфига ажратиб тушунтирган. Бу икки синф ўртасида доимо кураш бўлади деб ҳисоблаб, жамият тарихига синфлар кураши тарихи сифатида қараган. Улар синфларнинг мавжудлигини жамият тараққиётининг муайян босқичи билан боғлиқ, синфий кураш пролетариат диктатурасига олиб келади, унинг мақсади синфсиз жамият қуришдан иборат, деб тушунтиришган. Жамият тарихини бундай тушуниш, ижтимоий синфларга бундай ёндашув тарихда урушларга, инқилобий тўнтаришларга, жамиятнинг ичдан бўлиниб кетишига, гуруҳларнинг бир-бирига ёвузларча муносабатда бўлишига олиб келди. Ижтимоий тараққиёт бу таълимотнинг илмий асоси йўқлигини, маърифий ривожланишга зид эканлигини кўрсатди. Ҳозирги социологияда жамиятни синфларга ва бошқа ижтимоий гуруҳларга бўлишнинг турли мезонлари илгари сурилмоқда. Ўзбекистонда синфларни иккига бўлиб ўрганишга барҳам берилди. Мулкнинг хилма-хиллиги ёки хилма-хил шакллардаги мулк эътироф этидди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида „ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли…“ (36-модда), „…Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир…“ (53-модда), деб белгилаб қўйилган. Бу ижтимоий синф тушунчасини янгича тушуниш ва унга янгича ёндошишдир. Ўзбекистонда фуқароларга мулкдор бўлиш ҳуқуқининг берилиши жамиятни қарама-қарши синфларга бўлиш ва бўлиб ўрганиш ғоясини ҳам инкор этади. „Ўрта мулкдорлар синфи“, „ўрта мулкдорлар қатлами“, „мулкдорлар синфи“ деган тушунчалар синфларни анъанавий тушунишдан тубдан фарқ қилади. Ўзбекистонда қурилаётган демократик, фуқаролик жамияти фуқаролар ўртасида ижтимоий ҳамжиҳатлик ғоясига таянади. Жамиятда ҳаммага бир хил имконият яратилади, лекин ундан ҳар ким ўз қобилияти, қизиқишига кўра фойдаланади. Бу табиий жараён бўлиб, кишиларнинг мулкдорлик даражаси ҳамда жамиятда мулкдорлар қатламининг шаклланишида ўз ифодасини топади[1].
Манбалар
- ↑ Каримов И., Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таадид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., Ж997.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ижтимоий фанлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |