Singallar
Сингаллар, синхаллар (ўзларини шер авлоди деб аташади) — халқ, Шри Ланка Республикасининг асосий аҳолиси. 13,2 млн. киши (1990й.лар ўрталари). С. водийлик ва тоғлик (кандийлар) гурухларга бўлинади. С. аждодлари мил. ав. В асрда Шим Ҳиндистондан кўчиб келиб маҳаллий ведоид қабилалари билан аралашган. Снинг шаклланишида тамиллар, малайялар, араблар, қисман португаллар, голландлар, инглизлар иштирок этган. Сингал тилида сўзлашади. Диндорлари — буддистлар, христианлар ҳам бор. С. деҳқончилик, боғдорчилик, балиқ овлаш ва ҳунармандчилик билан шуғулланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |