Sinkit
Синкит — оддий оксидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби ЗнО. Одатдаги аралашмалари: МгО (9% гача), РО (5,3% гача) ва ФеО (1,1% гача). Гексагонал сингонияда кристалланади. Одатда, донадор тўпламлар ҳолида учрайди, кристаллари сийрак. Ранги тўқ сарикдан тўқ қизилгача. Кам учрайди. Қаттиқлиги 4—5; зичлиги 5,6—5,7 г/см3, ярим ўтказгич. Олмосдек ялтирайди. Шаффоф, мўрт. Виллемит, франклинит ва бошқа камёб минераллар билан бирга контакт-метасоматик конлардаги қайта кристалланган оҳактошларда учрайди. Зн рудаси сифатида АҚШнинг скарн типидаги Франклин конида қазиб чиқарилади; баъзи қўрғошин-рух конларида ҳам топилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |