Sinlin
Синлин — Хитойнинг шарқий қисмидаги тоғ тизмаси, шарқда Кунлун тоғларига туташиб кетади. Янсзи ва Хуанхе дарёлари оралиғидаги сувайирғич. Узунлиги 1000 км, энг баланд жойи 3666 м. Оҳактош ва кристалли сланецлардан тузилган. Кучли парчаланган, шарқий тизмалари тўрт тармоқда бўлинган. Шимолий ён бағри тик, жан. эса қия. С. шимолида мўтадил минтақа билан жанубидаги субтропик иқлимли ерлар ўртасидаги муҳим табиий тўсиқдир. Шимолий қисми каштан тупроқли қуруқдашт, қисман ўрмон. Жанубийда доим яшил субтропик аралаш ўрмонлар бор. Тоғ оралиғидаги водийларда аҳоли зич.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |