Синоп (юнонча: Σινώπη) — Туркия шимолидаги шаҳар. Синоп вилоятининг маъмурий маркази.

Тарихи

Синоп адлия саройи
Синоп ўқитувчилари қароргоҳи

Тахминан 2500-йил давомида Синопга турли даврларда колхийлар, юнонлар (милоддан аввалги ВИИ аср охири, В аср охири ва ИВ — ИИИ асрларда) кўчиб келишган. Милоддан аввалги И аср ўрталарида римликлар, ХИ — ХИИ асрларда турк қабилалари жойлаша бошлаган. ХИХ — ХХ асрлар давомида эса бу ерга Болқон ва Кавказдан минглаб муҳожирлар кўчиб ўтишган.

Қора денгиз шимолидаги ушбу шаҳар қадимда Хетт подшоҳлиги таркибига киргани ҳақида тадқиқотлар қилинган. 1940 — 1950-йилларда топиб ўрганилган Бўғозкўй пластиналарида ёзилган маълумотлар Киззуватна ва хетт қабилалари ўртасидаги уруш айнан Қора денгиз бўйларида бўлганини англатмоқда. Синопнинг қадимий жойларидан Хетт подшоҳлиги даврига оид бир неча ашёлар топилган.

Синопдаги юнон колониясига (юнонча: Σινώπη) Милет шаҳридан келган юнонлар томонидан асос солинган[1]. Синоп ҳам ўз тангаларини чиқарди, колонияларга асос солди, Синоп Каппадокияда қазиб олинадиган синопия деб аталган минерал модда орқали бутун дунёга машҳур бўлди[2].

Синоп стратегик жиҳатдан Қора денгизнинг жанубий қирғоғида ривожланаётган савдо йўллари орасида жойлашган эди, аммо милоддан аввалги ИВ асргача бошқа Кичик Осиё шаҳарларидан изоляция қилинади. Мифологик анъаналарда Колхида ва Синоп ўртасидаги дастлабки алоқалар ҳақида адабий далиллар мавжуд. Страбон Синопнинг афсонавий асосчиси Автоликни Ясон ва аргонавтлар билан боғлайди. Полибий Синопни Қора денгиз шимолидаги Фасис колониясига борадиган йўлда жойлашган деб таърифлаган. Милоддан аввалги ИВ асрда Форс Аҳамонийлар империясининг шимолга кенгайиши натижасида Синопнинг шимолий колонияси Трапезунд (ҳозирги Трабзон) устидан назорати ўрнатди.Сатрап Датамес эрамиздан аввалги 375-йилда шаҳарни қисқа муддат эгаллаган. Македониялик Александр босқини даврида ҳам Синоп ўз мустақиллигини сақлаб қолган. Родос оролидаги юнонлар ёрдамида миллоддан аввалги 220-йилда Митридат ИИ Понтлик ҳужумини қайтарган. Миллоддан аввалги 183-йилда Фарнас И шаҳарни эгаллагач, Понт қироллигининг пойтахтига айланган.

Синоп машҳур юнон файласуфи Диогеннинг туғилган жойи ҳисобланади

Милоддан аввалги 70-йилда Рим саркардаси Лукулл Синопни босиб олди, император Юлий Сезар миллоддан аввалги 47-йилда Юлия Феликс колониясига асос солган. .

395-йилда Рим империяси иккига бўлинганидан кейин Синоп Шарқий Рим империяси таркибида қолди. ХИ аср охиригача шаҳар Византия таркибида қолади.

1081-йилда шаҳар салжуқий турклар томонидан босиб олинди, улар у ерда катта хазина топдилар, аммо Синоп тез орада Алексей И Комненос томонидан қайтариб олинди ва Комненлар сулоласи даврида гуллаб-яшнаш даври бошланди[3]. 1204-йилда Константинопол тўртинчи салиб юриши қатнашчилари томонидан талон-торож қилингандан сўнг, 1214-йилгача Трапезунд империяси таркибида қолган. 1214-йилда шаҳарни турклар эгаллаган, 1254 — 1265-йилларда яна Трапезунд давлати, 1265-йилда Рум салжуқийлар томонидан эгалланган.

Салжуқийлар заифлашгач, Синопда икки мустақил амирлик: Парвона ва Жондорийлар амирлиги ташкил этилган. Усмонли турклар султони Меҳмет ИИ Фотиҳ 1461-йил июнда Синоп ва Трапезундни эгаллайди. Шаҳар турклар назоратига қайтарилади.

ХИВ аср араб сайёҳи Ибн Баттута шаҳарни зиёрат қилиб, у ерда қирқ кунга яқин турди. У шаҳарга: „Чиройли ободонлаштирилган шаҳар“ деб таъриф берган.

1614-йилда Синоп рус казаклари томонидан эгалланиб, талон-торож қилинди ва ёқиб юборилди. Бу воқеа Усонли империясини ларзага солган ҳодисалардан биридир.

1853-йил ноябрда Қрим уруши бошланишида Синоп жангида руслар Адмирал Нахимов қўмондонлиги остида Синопдаги Усмонли фрегат эскадронини йўқ қилиб, Англия ва Франсияни Россияга уруш эълон қилишга олиб келди. ХИХ аср охири, ХХ аср бошларида Синоп Усмонли империясининг Кастамону вилояти таркибига кирган.

1920-йил ҳолатига кўра, Синоп 8000 юнон аҳолиси яшайдиган шаҳар бўлган. Ўша даврда Босфор ва Батуми ўртасидаги энг хавфсиз порт ҳисобланган. Шаҳар буғдой, тамаки, ўсимлик уруғлари ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун савдо маркази бўлган. Синопга четдан кўмир ва металл буюмлар келтирилган.

Аянжик ва Синоп Совуқ уруш даврида разведка учун муҳим бўлган АҚШ ҳарбий базасига айлантирилади[4]. АҚШ базаси 1992-йилда Турғут Ўзол президентлиги даврида ёпилган.

Синопдаги Диоген ҳайкали

Иқлими

Синопнинг ёзи иссиқ бўлиб, кундузи ўртача 26 °C (79 °Ф) ва ҳарорат камдан-кам ҳолларда 30 °C дан ошади  (86 °Ф). Қишлари салқин ва нам, феврал ойининг ўртача кўрсаткичи 7 °C (45 °Ф) дан бироз пастроқ. Қор вақти-вақти билан декабрдан мартгача ёғади, баъзан бир ёки икки ҳафта давом этади.

Иқтисодиёти

1920-йилдан бошлаб Синоп кашта тикилган пахта мато ишлаб чиқара бошладии. Шаҳар қайиқсозлик билан ҳам танилган. Синопда ишлаб чиқарилган қайиқларга инглизлар юқори баҳо берган.

Синопда умумий қиймати 15.8 миллиард долларлик атом электр энергияси ишлаб чиқарувчи лойиҳа амалга оширилиши керак эди. Аммо ушбу лойиҳа 2018-йилда бекор қилинган.



Манбалар

{{манбалар|30эм|рефс=[5] [6] [7]

Ҳаволалар

  1. ↑ Сеэ Страбо ХИИ.иии.1 1; Диодорус Сиcулус, Ҳисториcал Либрарй 14.31.2; Псеудо-Сcймнус 995-96; Эусебиус, Чронограпҳиа 631/30 БCЕ; Сеэ алсо Доонан, Синоп Ландсcапес п. 71 фор детаилс оф арчаэологиcал ресеарч
  2. ↑ Тҳомпсон, Даниэл В.. Тҳе Материалс анд Течниқуэс оф Медиэвал Паинтинг. Неw Ёрк: Довер Публиcатионс, 1956. ИСБН 0-486-20327-1. 
  3. ↑ Фосс, Cливе (1991). "Синопе". ин Казҳдан, Алехандер. Тҳе Охфорд Диcтионарй оф Бйзантиум. Охфорд анд Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс. 1904 б. ИСБН 978-0-19-504652-6. 
  4. ↑ „Аянcıк Ҳава Радарıнıн Тариҳини Билиёр Мусунуз? | Аянcıк Газетеси“ (тр). www.аянcикгазетеси.cом (2020-йил 24-ноябр). Қаралди: 2022-йил 23-апрел.
  5. ↑ „Гезилеcек Ерлер“ (тр). Синоп Аркеоложи Мüзеси. 2016-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-июл.
  6. ↑ „Синоп Тариҳи Cезаэви“ (тр). Синоп Аркеоложи Мüзеси. 2016-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-июл.
  7. ↑ „Синоп Этноğрафя Мüзеси“ (тр). Синоп Аркеоложи Мüзеси. 2016-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-июл.