Sintezator
Синтезатор — мураккаб электрон мусиқа чолғу асбоби. Синтезатор бошқа (жумладан, электро) мусиқа чолғуларидан фарқли ўлароқ товушларни чиқариш бўйича чекланмаган имкониятларига эга: унда барча куй ва усуллар, турли мусиқа созлари ва табиат товушлари (масалан, шамол ғувиллаши, қушлар сайраши), шунингдек янги, табиатда мавжуд бўлмаган товуш, шовқин ва тембрларни чиқариш мумкин.
Биринчи мукаммал намуналари ХХ асрнинг 2-ярмида кашф этилган (Е. Мурзин, Р. Муг ва бошқалар). Улар фақат махсус студияларда, асосан, композиторлар томонидан ишлатилган (Х. Вединг, Э. Денисов, Э. Артемев ва бошқалар). Кейинчалик ихчам шаклидаги консерт ва бошқа синтезаторлар пайдо бўлиб, эстрада ва поп мусиқа (масалан, Пол Мариа оркестри, "Бонй М" ансамбли), рок мусиқа ("Спаcе", "Пинк Флойд", "Зодиак" каби гуруҳлар), кино мусиқа, радио ва телеспектаклларда кенг фойдаланилган.
Ўзбекистонда турли русумдаги синтезаторлар 1980-йилларнинг бошларида пайдо бўлиб ("Ялла" ансамбли, Шерали Жўраевга жўрнавоз гуруҳ ва бошқалар), ҳозир радио ва телевидение, киностудия ва театрларда, мусиқа студияларида фонограмма тайёрлашда, консерт жараёнида ва тўйларда кенг фойдаланилади жумладан Ямаҳа, Корг, Роланд каби синтезаторлар шулар сирасига киради
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |