Sinxrofazotron
Синхрофазотрон (юн. сйнчронос — бир вақтдаги ва фазотрон), протонлар синхротрони — ўзгармас радиусли орбита бўйича ҳаракатланувчи протонларнинг сиклик резонанс тезлаткичи. С.нинг вакуум камераси ҳалқасимон, унинг магнит тизими ҳалқа бўйлаб қўйилган 4 ёки ундан ортиқ магнит сексиялардан иборат. Тезлатилаётган протонлар С.га киритилишидан олдин махсус тезлаткичларда 50—100 млн. эВ гача тезлатиб олинади, чунки шу энергияда протонларнинг тезлиги нисбатан тез ўсади. Бундай энергиягача тезлатиб берувчи тезлаткичлар инжекторлар деб аталади. Кўпинча, инжекторлар сифатида чизиқли резонанс тезлаткичлардан фойдаланилади. С.лар кучеиз ва кучли фокуслаш асосида ишлайди. Ҳозирги С.лар фақат кучли фокуслаш асосида ишлайди. С.да тезлатиладиган протонларнинг максимал энергияси 500 ГеВ гача (қаранг Тезлаткичлар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |