Sinxron suzish
Синхрон сузиш — сувда турли фигураларни мусиқа садолари остида ижро этиш билан боғлиқ сув спорти.
|
| |
| Характеристикалари | |
|---|---|
| Контакт | Ҳа |
| Минтақа | Бутун дунё |
Кўринишидан осон туюладиган бу спорт тури, я’ни синхрон сузиш спортчилардан жуда катта машаққат талаб этади — сувда рақс тушувчи спортчилар жиддий руҳан жисмоний оғирликни ўз зиммаларига олган ҳолатда улардан нафақат чидамлилик, балки мослашувчанлик, мукаммал тажрибалик, нафислик ва нафас олиш назоратини ушлаб тура билиш керак бўлади.

Расмий мусобақалар спорт йўналишлари бўйича:
• фигуралар
• яккахон
• яккахон-техник дастур
• яккахон — эркин дастур
• дуэт • дуэт-техник дастур
• дуэт — эркин дастур
• дуэт-аралаш
• дуэт-аралаш-техник дастур
• дуэт-аралаш- эркин дастур
• гуруҳ • гуруҳ — техник дастур
• гуруҳ — эркин дастур
• комби
• акробатик гуруҳи доирасида ўтказилади.
Ёш бўйича: аёллар ва эркаклар, ўсмирлар ва ёшлар, қизлар ва ўсмирлар, қиз ва ўғил болалар. Бундан ташқари 15 ёш ва ундан катта; 15-18 ёш; 13-15 ёш; 13 ёшгача гуруҳларга ажратилади.
МУСОБАҚА ИСҲТИРОКCҲИЛАРИ қуйидаги ёш тоифаларида: қизлар, ўғил болалар, 11—12 ёш қизлар, 9—10 ёшли ўғил болалар, қизлар 8—9 ёш, ўғил болалар 7—8 ёш ва 13 ёшгача бўлган гуруҳда мусобақалар ўтказиш мумкин.
Тарихи
Дастлаб сув балети сифатида танилган бу синхрон сузиш спорти 1920-йилларда Канадада пайдо бўлган. Кейинги ўн йил ичида у Америка Қўшма Штатларигача тарқалди. Синхрон сузиш бўйича кўргазмали чиқишлар 1948-йилда Олимпия ўйинларига киритилган ва йигирма йил давомида сақланиб келинган. Фақат 1984-йилда Лос-Анжелесдаги ўйинларида улар тўла ҳуқуқли олимпия спорт тури мақомини олдилар: шунда яккалик ва жуфтлик синхрон сузиш бўйича намойиш кўрсатишди.
Мусобақалар техник ва узоқ дастурлардан иборат. Биринчи ҳолатда, спортчилар ма’лум фигураларни бажарадилар. Давомли дастурда мусиқий ёки хореографик композисияга ҳеч қандай чекловлар йўқ. Синхронлаштирилган сузиш бўйича ҳакамлар томонидан бериладиган баҳолар худди фигурали учишдагига ўхшайди. Спортчиларнинг ҳаракатларини баҳолайдиган ҳакамлар ҳай’ати икки гуруҳдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири беш кишидан иборат: бир гуруҳи дастурий чиқиш техникасини, иккинчиси – бадиий маҳоратини баҳолайди. Ҳакамлар ҳовузнинг икки томонида ўтиришади. Минимал балл - 0,1 балл. Ҳакамлар ҳай’атининг ҳар бир а’зоси бериши мумкин бўлган максимал балл - ўн балл тизимида.
2017-йилда Халқаро сузиш федерасияси ушбу спорт турининг оммавийлигини ошириш мақсадида “синхрон сузиш” номини “бадиий сузиш” деб ўзгартирди[1].
Илгари синхрон сузиш ан’анавий тарзда аёллар спорти бўлган бўлса, энди яккалик ва жуфтлик мусобақаларида эркаклар ва болалар ҳам иштирок этишади[2][3].
Олимпия ўйинларида синхрон сузиш
1992-йилги Барселона Олимпиадаси олдидан синхрон сузиш дастури яккалик (яккахон) ва жуфтликдан иборат эди.
1996-йилдаги Атланта ўйинларида Олимпия мусобақаларининг синхрон сузиш дастурига ўзгартиришлар киритилди: яккалик ва жуфтлик мусобақалари олиб ташланиб, ўрнига гуруҳ машқлари қўйилди. Шундай қилиб, Атлантадаги Олимпия ўйинларида ушбу спорт турида фақат битта соврин тўплами учун кураш олиб борилди. Ушбу мусобақаларда иштирок этаётган ҳар бир мамлакат терма жамоасидан ўн нафар спортчилар қатнашди. АҚСҲ терма жамоаси олтин медални, канадаликлар кумуш ва Япония терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди.
2000-йилги Олимпия ўйинларидан буён иккита Олимпия мукофотлари тўплами - дуэт ва гуруҳлар ўртасида (8 нафар спортчилар) иштирок этишди.
Манбалар
- ↑ „Синхронное плавание переименовали. В «артистическое»“. 2020-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-июл.
- ↑ Сйнчронизед Сwимминг Cоач. „Билл Май Ҳеартбеат Соло 2002“ (2015-йил 4-июн). 2017-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 19-май.
- ↑ Универсал Спорц Нетwорк. „Руссиа 2нд ин фирст Михед Сйнчро Сwим Чампс - Универсал Спорц“ (2015-йил 26-июл). 2020-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 19-май.