Sinxron tarjima
Синхрон таржима - оғзаки таржиманинг энг қийин ҳамда муҳим турларидан бир ҳисобланиб, унда таржимон кетма-кет таржимадан фарқли ўлароқ аслият тилидаги нотиқ нутқини бир вақтнинг ўзида таржима тилига таржима қила бориши тушунилади[1]. Синхрон тарзда таржимани олиб борувчилар синхрон таржимон ёхуд синхронист дейилади.
Одатда, синхрон таржима амалиёти махсус ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Баъзида индивидуал тингловчилар учун пичирлаш техникаси қўлланади. Синхрон таржима имконияти замонавий тилларда тахминан 50% ни ташкил қилади. Унда со'злар ҳеч қандай янги маълумот бўлмаган сўзлар улушига тўғри келади, шу билан бирга маълумотнинг бир қисми тингловчилар томонидан тўла тўкис қабул қилинмай қолади.
Синхрон таржима тарихи
Аслини олганда, синхрон таржима ХХ асрга келибгина қўлланила бошланди. ХИХ аср охири – ХХ асрнинг бошлари инсоният фаолиятининг кўплаб соҳаларида – саноат, фан, савдо-сотиқда жадал ривожланиш бўлгани билан ажралиб туради. Халқаро ҳамкорлик ўсиб бора бошлаган ҳам янги шаклларга касб этган. Кескин ортиб бораётган талабни қондира оладиган янги алоқа имкониятларига эҳтиёж сезила бошлади. Синхрон таржима биринчи марта 1919-йилда Париждаги тинчлик конференсиясида қўлланган. СССРда синхрон таржимадан илк бор 1926-йилда, Коминтерннинг 6-конгресси пайтида истифода этилган. Синхрон таржимонларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли академик Павловнинг 1935-йилда Ленинградда бўлиб ўтган ХВ Халқаро физиологик конгрессдаги очилиш нутқи инглиз, немис ва франсуз тилларида ўтказилди. Коммунистик партиянинг 20-сезди олтита тилда олиб борилган[2]. 2-Жаҳон Урушидан сўнг 1946-йилдаги Нюрнберг Халқаро ҳарбий судида илк маротаба синхрон таржимадан фойдаланилди[3]. Синхрон таржима талаби дастлаб таржима билан шуғулланувчиларнинг мутлақ аксариятини саросимага солди. Ҳатто синхрон таржима танқид остига олиниб, унинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида мулоҳазалар билдирилди. Шунга қарамай, синхрон таржима имкониятларининг амалда намойиш қилиниши натижасида тез орада янги соҳа мутахассисларини тайёрлаш дастурлари ишлаб чиқила бошланди. Синхрон таржиманинг касбий ва академик мезонлари белгиланди. Бироқ ҳали-ҳануз кўпчиликнинг синхрон таржимага скептик назар билан қараши сезилади.
Синхрон таржима учун махсус ускуналар

Махсус ускуналар — бу синхрон таржима тизими (стационар ёки симсиз нутқ узатишга асосланган) бўлиб, одатда стационар ёки йиғиладиган стенд (кабина), бу ерда синхрон таржима тизими, шу жумладан икки жуфт минигарнитуралар ва таржимонлар учун микрофон мавжуд. таржимани талаб қиладиган иштирокчилар сонига қараб минигарнитуралар ёки кўчма қабул қилувчилар тўплами турлича бўлади. Таржима қилиш пайтида синхрон таржимон овоз ўтказмайдиган қулоқчин кийган изоляция қилинган кабинада бўлади, шунда ўз овози нотиқнинг овозини эшитишга халақит бермайди. Қатнашчилар эса махсус қулоқчинларда таржимани эшита борадилар. Синхрон таржима технологияларидан фойдаланган ҳолда, одатда, кўп одамлар иштирок этувчи тадбирлар ҳамда конгресс, конференсия, семинар, презентация каби катта конференс-залларда ёки аудиторияларда ўтказилади.
Синхрон таржима турлари
Амалда, синхрон таржиманинг учта тури мавжуд бўлиб, улар турли хил таржималарга тегишли[4]:
- Ёдаки (эшитиб) синхрон таржимада. Бунда таржимон қулоқчинлар орқали нотиқнинг узлуксиз нутқини қабул қилиб, ма’лумотнинг тушишига қараб таржимани блоклаб (қисмларга бўлиб) амалга оширади. Бу кенг тарқалган ва энг мураккаб ҳолатдир;
- синхрон таржимонга нотиқ нутқининг ёзма матни олдиндан берилган бўлади. Олдиндан тайёргарлик кўриб ёки тайёрланмасдан матнга қараб синхрон таржима. Синхрон таржимон олдиндан нотиқнинг ёзма нутқ матнини олади ва келтирилган материалларга мос тарзда таржимани амалга оширади;
- олдиндан таржима қилинган матнни бир вақтнинг ўзида яъни синхрон тарзда ўқиш бериш. Бу версияда, маърузачининг нутқидан сўнг, синхрон таржимон тайёрланган матнни ўқийди ва агар керак бўлса, агар нотиқ берилган матндан четга чиқса, тузатишлар киритади.
Афзаллик ва камчиликлари
Синхрон таржиманинг кетма-кет таржимадан афзалликлари одатда қуйидагилар:
- Нотиқнинг нутқи узилишсиз эшитилади. Бу тақдимотчига томошабинлар эътиборини жалб қилиш, томошабинларнинг кайфияти ва реаксиясини ҳис қилиш имконини беради;
- Тадбир вақти кетма-кет таржимага қараганда тахминан икки баравар камаяди;
- Иштирокчилар учун қулайлик: чет тилини билиш бугунги кунда камдан-кам учрайди, шунинг учун кўп иштирокчилар чет тилидаги ҳисоботларни асл нусхада тинглашни афзал кўришади ва кетма-кет таржима пайтида маърузачи тўхтаб қолса ва ҳамма иштирокчилар таржимани тинглашса, уларга хуш ёқмайди;
- Бир вақтнинг ўзида бир нечта тилларга таржима қилиш имконияти мавжуд.
Шу билан бирга, синхрон таржиманинг салбий томонлари ҳам бор:
- Синхрон таржиманинг нархи одатда синхрон таржимонларнинг юқори ставкалари ва махсус асбоб-ускуналарни ижарага олиш учун тўлаш зарурати туфайли кетма-кет таржима қилишдан кўра юқори бўлади;
- Тадбир мавзусини бир хил даражада яхши биладиган камида икки ёки учта синхрон таржимонни жалб қилиш зарурати мавжуд;
- Синхрон таржима маълумотларнинг анча юқори даражада йўқолиши ва ассимиляция қилинишининг пастлиги билан тавсифланади.
Синхронист малакаси
Чет тилида ва она тилида равон гапириш, мақсадли тилда саводли ва фонетик жиҳатдан яхши ифодаланган нутқ талабларидан ташқари, синхрон таржимондан маълум маънода маҳорат талаб этилади. Биринчидан, бу барқарор тузилмалар ва клишеллар (стереотиплар) фондини билиш, уларни тезда топиш қобилияти, яъни лингвистик ва нутқий ифода воситаларини автоматлаштириш, бу эса тезкор жавоб беришни таъминлайди. Синхрон таржима юқори консентрацияни талаб қилганлиги сабабли, синхрон таржима қилинган тадбирда узоқ вақт ишлаш юқори даражадаги ақлий ва жисмоний чидамлиликни талаб қилади. Катта тадбирларда таржимонлар сменада ишлайди, узлуксиз ишдан кейин 15-30 дақиқа ичида битта таржимон танланади.
Синхронистларни тайёрлаш
Мураккаблиги туфайли синхрон таржимани ўзлаштириш пухта ва узоқ тайёргарликни талаб қилади. Синхрон таржима университетларнинг филологик йўналишларида, лингвистик университетларда ўқитилади, шунингдек, таржимонларни тайёрлашга йўналтирилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари мавжуд. Халқаро конференс-таржимонлар ассоциацияси тадбирлар учун синхрон таржимонларни тайёрлайдиган малакали таълим муассасалари рестрини юритади[5]; Мисол тариқасида, олий ўқув юртлари ўртасидаги рус тилига инглиз таржима қилувчи синхрон таржимонлар, Астрахон давлат университети, Женева университети, Бата университети, Шанхай чет тиллар университети, Маданиятлараро мулоқот ва менежмент франсуз катта мактаби, Париж ИИИ университети, Майнц университети, Ҳеиделберг университети, Мюнхен чет тиллар ва таржимонлар институти, Исроилнинг Бар-Илан университети, Лондон шаҳар университети, Миддлбери коллежи халқаро институти, Мериленд университетларида синхрон таржимонлар тайёрловчи олий курслар мавжуд.
Ўзбекистонда синхрон таржима
Юртимизда таржиманинг асосан ёзма тури тараққий этган ва бунга турли тарихий даврлардан тортиб охирги юз йилликдан ёзма таржиманинг ажойиб намуналарини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Лекин сўнгги 30 йилни олсак, эндиликда э’тибор оғзаки таржима, шу жумладан, синхрон таржимага кўпроқ қаратилаётганини кўришимиз мумкин. Я’ни, ҳозирги даврда исталган тилдан, шу жумладан, ўзбек тилидан бошқа тилга, бошқа тилдан ўзбек тилига тезкор, бехато, адекват, мантиқий таржима қила олиш маҳоратини шакллантириш долзарблашиб улгурди. Ўзбекистон Республикасининг та’лим тизими билан бўлиқ барча қонун ва дастурларида замон талабларига мувофиқ бўлган барча шарт-шароитлар, имкониятлар ва асослар белгилаб қўйилган[6]. Ушбу қарор асосида сўнгги йилларда Тошкент давлат шарқшунослик университети ва бошқа бир қатор олий таълим муассасаларида синхрон таржима назариясини ўқитиш йўлга қўйилди.
Манбалар
- ↑ Бреус Е. В., Дементьев А. А., Сладковская Е. Н. Синхронный перевод: пути овладения профессией // Тетради переводчика: Научно-теоретический сборник. — Вып. 22. — М.: Высшая школа, 1987. — С. 108.
- ↑ „История синхронного перевода — из ХХ века в ХХІ“. 2021-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-сентябр.
- ↑ Ҳамидов Х., Исматуллаева Н., Эргашева С. Синхрон таржима. – Т.: ТДСҲУ, 2020. – Б. 17.
- ↑ Ширяев А. Ф. (1979), с. 3.
- ↑ „Адванcед Счоол Финдер“. 2021-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-05-01 санасида архивланган)
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637 Қонуни. 2020-йил, 23-сентабр“. 2021-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-сентябр.
Адабиётлар
- Ҳамидов Х., Исматуллаева Н., Эргашева С. Синхрон таржима (ўқув қўлланма). – Т.: ТДСҲУ, 2020. — 144 б.
- Очилов Э., Ходжаэва Н. Таржима назарияси (ўқув қўлланма). – Т., 2020. — 182 б.
- Виссон Л. Синхронный перевод с русского на английский. Приемы. Навыки. Пособия. — М., 2001.
- Гофман Е. А. К истории синхронного перевода. // Тетради переводчика. — М., 1963. — С. 20-26.
- Зимняя И. А., Чернов Г. В. К вопросу о роли вероятностного прогнозирования в процессе синхронного перевода // Вопросы теории и методики преподавания перевода. — М., 1973.
- Миньяр-Белоручев Р. К. Как стать переводчиком? — М.: Готика, 1999. — 176 стр. ИСБН 5-7834-0035-1
- Чернов Г. В. Основы синхронного перевода. — М., 1987.
- Чернов Г. В. Теория и практика синхронного перевода. — М.: Межд. отношения, 1978.
- Ширяев А. Ф. Синхронный перевод. — М., 1979.
- Ширяев А. Ф. Синхронный перевод: деятельность синхронного переводчика и методика преподавания синхронного перевода. — М.: Воениздат, 1979. — 183 стр.
- Барик Ҳ. С. Симултанеоус Интерпретатион: Қуалитативе анд Лингуистиc Дата. // Лангуаге анд Спеэч, 1975, вол 18, парт 3.