Синхрония (юн. сйнчронос бир вақтли, бир даврли) — 1) бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган, ўзаро боглик ва алокадор унсурлар тизими бўлган тилнинг (ёки бошқа бирор ижтимоийгуманитар фаннинг) муайян ривожланиш давридаги ҳолати; тил ривожланиши жараёнида муайян ўзгаришларнинг мавжудлиги ёки уларнинг аҳамияциз эканлиги белгиси асосида ажратилган давр; 2) тилни кўрсатилган ҳолагда, яъни давр вақт омили ва лисоний ўзгаришларга боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириладиган аниқ муносабатлар тизими сифатида ўрганиш. Синхрония ёрдамида тилнинг нафақат ҳозирги даври, балки ўтмишдаги даврлари ҳам алоҳида ўрганилиши мумкин. Масалан, ўзбек адабий тилидаги унлилар тизимини ХВ асрнинг ёки ХХ асрнинг ўзидаги аҳволини алоҳида, бирбирига қиёсламай тадқиқ этиш Синхрониядир.

Синхрония тушунчаси диахрония тушунчаси билан бирга, унга қарамақарши қўйилган ҳолда франсуз тилшуноси Ф.де Соссюр томонидан фанга киритилган. Бу тушунчаларнинг Соссюр бўйича ўзаро фарқланиши, бирбиридан ажратилиши статика билан динамиканинг, тил билан нутқнинг, системалилик билан системасизликнинг, фонетика билан грамматиканинг қарамақарши қўйилишига мувофиқ бўлади. Лекин модомики тил ўз табиатига кўра, доим ҳаракатдаги, ўзгаришдаги обект сифатида тавсифланар экан, динамика тилнинг ҳар қандай мавжудлик даврида, жумладан, Синхронияда тилнинг ажралмас қисми бўлиб қолади, бинобарин, Синхронияда диахрония унсурлари ҳам учраши мумкин.