Sinxronizator
Синхронизатор 1) автомобилларнинг узатмалар қутисида тишли ғилдираклар (шестернялар)ни шовқинсиз ва турткисиз улаш учун ишлатиладиган қурилма. Иши тишлашадиган деталларнинг ишқаланиши ҳисобига узатмалар қутисидаги иккиламчи вал ва автомобилнинг бирламчи вали билан боғланган тишли ғилдиракларнинг бурчак тезликларини тенглаштириб туришга асосланган. С. тишли ғилдиракларнинг ишлаш муддатини узайтиради; 2) иккита синхрон генераторни ёки ўзгарувчан токнинг бир неча электр тизимини автоматик улаш қурилмаси; машина ва механизмларнинг айланиш тезлигини. Блокировкаловчи ҳалқа даврий жараёнларнинг ўзгаришини, кинофилм яратишда тасвир билан товушни вақт жиҳатдан мослаш (синхронлаш) учун ишлатиладиган машина. Мас, киноаппарат билан киноплёнкага тасвирни тушириш пайтида товуш ёзиб олувчи аппарат ёрдамида товуш фонограммага ёзиб олинади ва ҳоказо.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |