Sipohsolor
Сипоҳсолор (форс. — қўшин бошловчи, лашкар етакчиси) — 1) Сомонийлар салтанатида энг олий ҳарбий унвон. У Нишопурдан Амударёнинг жан. гача Сомонийларга тегишли барча ерларга хукмронлик қилган Хуросон волийсига берилган; 2) Қорахонийлар қўшинида "бош қўмондон, саркарда" маъносида С. асл туркий субоши атамаси билан параллел қўлланган; 3) Амир Темур кўшинида бу истилоҳ кўлланишда бўлмаган. Бобур қушинида бош қўмондон мирсипоҳ деб юритилган. Бироқ С Алишер Навоийнинг насрий ва назмий асарларида "лашкарбоши, бош қўмондон" маъносида истеъмолда бўлган; 4) Хива хонлигида жами отлиқ ва пиёда қўшинга С. қўмондонлик қилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |