Сириус — Катта Ит юлдуз туркумининг а юлдузи. Осмон сферасидаги энг ёруғ юлдуз, катталиги 1,46; Қуёшга энг яқин юлдузлардан бири (узоқлиги 2,67 парсек). Сириус қўшалоқ юлдуз бўлиб, компонентлари бирбирининг атрофида 50 йил давр билан айланиб туради. Сириуснинг йўлдоши 8 катталикдаги оқ карлик типидаги юлдуз саналади.

Манбалар