Sirk

Сирк (лот. cирcус - „айлана“, „ҳалқа“) томоша санъатининг бир туридир. Сирк кўп ҳолларда юмалоқ арена ва баланд гумбазли бинода жойлашади (кўчиб юрувчи сирклар шундай чодирлар тиклашади). Сиркда кўзбойлоғичлик, акробатика, масхарабозлик, қўлга ўргатилган ҳайвонлар билан томошалар ва ҳоказо кўрсатилади.
Сирк (лот. cирcус — доира, айлана) — санъат тури. Акробатика, гимнастика, эквилибристика, клоунада, жонглёрлик, полвонлик, иллюзионизм, от ўйинлари, дорбозлик, ҳайвон ўргатиш каби жанрларни ўз ичига олади. Сирк артисти ақл бовар қилмайдиган ўйинлар кўрсатиб, инсоннинг чексиз имкониятларини намойиш этади, унинг акли, эпчиллиги, жасурлиги, куч-қудратини улуглайди ва С.нинг ўзига хос бадиий ифода воситалари орқали руҳан ва жисмонан баркамол инсоннинг умумлашган бадиий образини яратади. Бу образ — трюклар, яъни моҳирлик ва эпчиллик билан бажариладиган ҳаракатлар ёрдамида очилади, артистнинг бошқа ифода воситалари — актёрлик маҳорати, пластикаси, имо-ишорасидир. Ҳар бир сирк томошаси — сирк санъатининг мукаммал бадиий асари. Турли жанрдаги бир неча томошалардан сирк дастурлари тузилади.
Сирк синтетик санъат бўлиб, театр, хореография, вокал, рассомлик, кино элементларидан фойдаланади. Инсонпарварлик, байналмилаллик ғояларини тарғиб этиб, халқчиллиги, оммавийлиги, демократик йўналиши билан ажралиб туради. С. қадимдан маълум бўлиб, одамларнинг мехнат жараёни, урф-одатлари, томошалари, ҳарбий ва спорт машкларидан юзага келган. Халқ сайилларида намойиш этиладиган май-дон томошалари ва театрлаштирилган спорт мусобақалари такомиллаша бо-риб, санъат турига айланган. С.нинг алоҳида жанрлари Қад. Миср, Рим, Юнонистон, Хитой ва бошқа мамлакатларда мил. ав. 1-минг йилликдан бошлаб ривожланган. Кдс. Римда мил. ав. ВИ асрдан бошлаб, эллипс шаклидаги отчопарларда ўтказиладиган чавандозлик мусобақаларида акробатлар, дорбозлар, жонглёрлар, гладиаторлар, ҳайвон ўргатув-чилар ва бошқа ўз томошаларини намойиш этишган. Кдс. Хитойда (мил. ав. ИИИ—ИИ асрлар) акробатика, гимнастика, эквилибристика, иллюзионизмнинг ўзига хос ўйинлари кенг тарқалиб, улар анъанавий театр томошалари билан уйғунлашиб кетган. Қад. Арманистон ва Грузия амфитеатрларида гоҳ театр, гоҳ сирк томошалари кўрсатилган. Киевдаги Авлиё София ибодатхонаси (1037) деворларида созанда, полвон, муаллақчи, от устида машқ килаётган чавандозлар акс эттирилгани бу ерларда сирк томошалари кўрсатилганидан далолат беради. Урта аерларда С. нинг ривожланишида халқ сайёр артистлари алоҳида рол ўйнаган. ХИИ асрдан бошлаб, аввал Италияда, сўнг Европанинг бошқа мамлакатларида махсус от миниш мактаблари очилди ва бу ерда дастлабки сирк чавандозлари таълим олди. 1770-йил Ф. Астлей Лондонда чавандозлик мактабини очади, 1780-йил эса алоҳида амфитеатр қуриб, ўргатилган отлар иш-тирокида томошалар кўрсата бошлади. Бу томошаларда ҳайвон ўргатувчилар, клоунлар, дорбозлар катнашадилар ҳамда тарихий мавзудаги театрлаштирилган саҳналарда роллар ижро этишган. Ф. Астлей амфитеатри жаҳонда биринчи стационар сирк ҳисобланади. 1807-йил А. Франко Парижда "Олимпия сирки"ни очди ва шу йилдан бошлаб "сирк" атамаси кенг ишлатила бош-ланди. ХИХ асрнинг 2-ярмида Европа мамлакатларида ҳамда Шимолий Америкада С. кенг ривожланди. Йирик шаҳарларда йирик сирк бинолари қад кўтарди: Москвада К.Гинне (1866) ва А.Саламонский (1880), Берлинда Г.Шуман (1868), Петербургда Г. Чинизелли (1877), Брюсселда Э.Вулф (1892) сирклари ва бошқа 1873-йил тадбиркор Т. Барнум АҚШда маҳобатли кўчма сирк қуриб, томошалар бир вақтнинг ўзида 3 та манежда намойиш қилинган. ХИХ асрнинг охирига бориб, ҳозирги тушунчамиздаги кўп жанрли сирк дастурлари шаклланди.
С. Шарқ мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида қадимдан маъ-лум бўлган. Афросиёб, Парфия, Холчаён, Панжикент, Хоразмда мил. ав. ИИИ аср — мил. ИИ асрга оид қазиш ишлари жараёнида топилган бир қатор тасвирий санъат асарлари ва полвон, муаллақчи, масхарабозларнинг ҳайкалчалари, ўрта асрларга оид адабий манбалар бу ерда сирк томошаларининг кенг тарқалганлигини кўрсатади. Баъзи ман-балар Амир Темур саройида дорбозлар, полвонлар, муаллақчилар ҳамда ўргатилган филлар ва отлар томошаси кўрсатилганини тасдиқдайди.
Асрлар мобайнида ўзбек сирки майдон томоша санъати сифатида ривожланиб келган. Халқ байрам ва сайилларида, бозор майдонларида дорбозлар, симбозлар, чиғирикчилар, "бесуяк" муаллақчилар, ҳайвон ўргатувчилар, найрангбозлар, ёғочоёқ ва бошқа анъанавий сирк жанрлари ўйинчилари томоша кўрсатганлар. ХВИИИ—ХИХ асрлар ўзбек сирки артистлари қўшни мамлакатлар — Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Россия шаҳарларида ўз санъатини намойиш этганлар. ХИХ асрнинг охирларида Туркистон ўлкасига Европа услубидаги бир кагор сирк гуруҳлари гастролга келишган, Германия, Франсия, Италия, Англия, Россия, Полша артистлари маҳаллий аҳолини жаҳон С. билан таништирди. Кўп йиллар мобайнида Ф. Юпатов, В.Жигалов, М. ва С.Баранскийлар, А.Козирков, А.Борги, Р.Капито, В.Сур, А.Макаров, М.Високинский, Е.Гамкрелидзе ва бошқа сирк тадбиркорлари Тошкент, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Урганч каби шаҳарларда сирк томошаларини уюштиришган. Европа сирки таъсирида тарқоқ ҳодда фаолият юритаётган ўзбек сирки артистлари орасида гуруҳларга уюшиш кучайди. Натижада ХХ аср бошида Баратбой, Муллабой Мансуров (Муллабой Мансуров сирки), Латофат Саримсоқова, Раҳмон Абдухалиловлар раҳбарлигидаги дастлабки миллий профессионал сирк жамоалари ташкил бўлди. Уларнинг репертуари, асосан, анънавий уйинлардан иборат бўлиб, айрим ҳолларда Европа томошаларини ҳам ўз ичига олган. 1920— 30-йилларда Ўзбекистонда давлат сирклари билан бир қаторда хусусий сирклар ҳам фаолият кўрсатган. 1942-йилда Тошкентда биринчи миллий жамоа ташкил этилди. Бадиий раҳбари Тошканбой Эгамбердиев, саҳналаштирувчи реж.лар Хўжаев ва Н.Байкалов, балетмейстер Али Ардобус, рассом Ш. Шораҳмедов, композитор М.Ниёзов бўлган. Уч қисмдан иборат театрлашти-рилган сирк томошасида етакчи артистлар билан бир қаторда, анъанавий сирк ўйинчилари хам қатнашган. 1950—80 йиллар ўзбек сирки жамоаси миллий руҳда ишланган дастури билан кўпгина мамлакатларда гастролда бўлди. 1950-йилдан Тошкентда "Саҳнадаги сирк" кўчма корхоналар Дирексияси иш бошлади. ХХ асрда ўзбек сиркининг ривожланишига Тошканбоевлар, Зарифовлар сулоласи, Хўжаевлар, Мадалиевлар сулоласи, Акром Юсупов, Т.И.Заставников, П.А.Боровиков, Х.Мусин, Қодир-Ғулом (В.К. Янушевский), Раҳмоновлар салмоқли ҳисса қўшдилар.
Мустақиллик даврида ўзбек сирки халқаро сирк майдонига чиқиб, муносиб урин эгаллади. Унинг репертуари бирмунча кенгайиб, замонавий томошабинлар талабига мос янги сирк томошалари билан бойиди. Миллий руҳда саҳналаштирилган, анъанавий ва замонавий томошалар 20 га яқин мамлакатларда намойиш этилди. Нуфузли халқаро фестивал ва курик-танловларда муваффақиятли қатнашди. 1991-йилдан "Ўзбекдавлацирк" Республика бирлашмаси фаолият курсатмоқда. Пўлат Тошканбоев.
Ўзбекистонда ҳам сирк санъатига эътибор катта, Тошкентда Тошкент Давлат Сирки фаолият кўрсатади.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |