Sirkadaraxt
Сиркадарахт (Рҳус cориариа Л.) -пистадошлар оиласига мансуб бута ёки дарахт. Бўйи 0,5–5 м. Барглари мураккаб, тоқ пацимон, яшил, кузда қизил рангга киради. Гули новдаларининг учида рўваксимон ёки шингилсимон ғуж жойлашган. Июн — июлда гуллаб, сент — октабрда мевалайди. Уруғи, новдаси ва илдиз бачкисидан кўпаяди. Жанубий мамлакатларда, Ўзбекистонда Сурхондарё вилоятидаги дарёларнинг сершағал қирғокларида ўсади. Манзарали ўсимлик. Меваси нордон ва хушбўй, иштаҳа очади, овқатни тез ҳазм қилади. Халқ табобатида оғиз ва милк жароҳатлари, томоқ оғриғида ишлатилади. Барглари, илдизлари, пўстлоғи, ёш новдалари ва меваларида терига, юнгга, ипакка ва ҳар хил газмолларга ранг беришда қўлланиладиган таннин (13—22%), галлат, пирогаллат, вино ва сирка кислоталари, кварсетин, рамнетин, мирицетин ҳамда витамин С бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |