Sirkon
Сиркон (Зиркон; дастлаб форсча — заргун дейилган) — оролли силикатлар синфига мансуб минерал, Зр[СиО4]. Аралашмалари таркибига кура, С.нинг қуйидаги: алвит Ҳф ва Тҳ билан, оямалит — ТгваР билан, хагаталит — Тҳ ва Нб билан, наэгит — ТР, Тҳ, Нб, Та ва бошқалар билан бўлган турлари мавжуд. Таркибида Тҳ, У, Ҳ2О (Тҳ>У) бўлган метамиктли дипирамидал С.лар малаконлар, призматик (Т1ки)лари — сиртолит л ар деб аталади. Шаффоф С. сариқ, қўнғир-қизил пушти рангда бўлиб, гиацинт деб, метаколлоидли, колломорфлилари — аршиновит деб номланган. Тетрагонал сингонияда кристалланади. Гранит, сиенит ҳамда пегматитларда учрайди. Ранги жигаррангсариқ, пушти, баъзан рангсиз. Кўриниш даражасида шаффоф. Радиоактивли, мўрт. Олмоссимон ялтирайди, тиниқ. Қаттиқлиги 7—8, зичлиги 4,6—4,7 г/см3. С. гранат, нефелинли сиенит ва уларнинг эффузив аналогларини аксессор минерали. Нураш жараёнида сочмаларга айланади. Синонимлари: калиптолит, хелдбургит, сирконит ва бошқа С. — сирконий ва гафний олишнинг асосий манбаси. Соф С.ли қумлар қолипга қуйишда ҳамда оловбардош, махсус сополларни ясашда хом ашё сифатида фойдаланилади. Гиацинт ва С.нинг шаффоф сариқ ва яшил турлари заргарликда иш-латилади. С.нинг катта захиралари АҚШнинг Тинч океан соҳилларидаги денгиз бўйи сочмаларида Шри Ланка о.да ва Шарқий Австралияда топилган. Ўзбекистонда Чатқол-Қурама регионида, Ангрен тоғларининг нураш пўстида ва Қорақалпоғистоннинг фосфоритларида учрайди.
| Сиркон | |
|---|---|
|
Сиркон кристалли | |
| Асосий | |
| Формуласи | ЗрСиО4 |
| Аралашма модда | доимий: Ҳф (1−4%), даврий: Ла, Cе, Пр, Нд, См 3,7% гача |
| ИМА мақоми | яроқли |
| Гуруҳ | Силикаткар |
| Гуруҳости | Ортосиликатлар |
| Физик хусусиятлари | |
| Ранги | жигарранг, қизғиш-жигарранг, рангсиз, кулранг, яшил |
| Қирра ранги | оқ |
| Ялтироқлик | шишасимондан олмосгача, метамиктда қалин |
| Шаффофлик | шаффоф, яримшаффоф, ношаффоф |
| Қаттиқлик | 7.5 |
| Нозиклиги | нозик |
| Ёпишқоқлик | {110} бўйича номукаммал |
| Синиши | чиғаноқсимондан нотекисгача |
| Зичлиги | 4,6−4,7 г/см³ |
| Радиактивлик | 773,15[1] ГРапи |
| сингонияси | Тетроганал |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Зирcон Минерал Дата“. wебминерал.cом. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |