Sirkul
Сиркул (лот. cиркулус — дойра, айлана) — айлана ва ёйлар чизиш, кесмаларнинг узунлигини ўлчаш ва ўлчамларни кўчириш учун мўлжалланган чизмачилик асбоби; паргер. Унинг режалаш (ёки бўлиш), чизмачилик (ёки доиравий), пропорсионал турлари бор. Режалаш С.и чизиқли ўлчамларни ўлчаб, бошқа жойга (қоғозга) тушириш учун мўлжалланади. Чизмачилик С.и диаметри 300 мм гача бўлган айланаларни чизишда ишлатилади (диаметри 2—80 мм ли айланаларни чизиш учун мўлжалланган С. кронсиркул, диаметри 300 мм дан катта айланаларни чизишда ишлатиладиган С. штангенсиркул деб аталади). Пропорсионал С. ўлчаб кўчириладиган ўлчамларнинг масштабини ўзгартиришга имкон беради. У. деярли барча сохаларда ишлатилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |