Sirot
Сирот (араб. — йўл) — ислом манбаларида Сиротул Мустақим — қиёмат куни жаҳаннам узра тортилган қилкўприк; форс ва туркийзабон халқларда Пулсирот („Сирот кўприги“) деб юритилади. Диний манбаларга кўра, жаннатга элтувчи ягона йўл мазкур („соч толасидан юпқа, шамширдан ўткир“) Пулсирот бўлиб ҳар бир банда ундан юриб ўтишга мажбур
Сирот (араб. — йўл) — ислом манбаларида қиёмат куни жаҳаннам узра тортиладиган қилкўприк; форс ва туркийзабон халқларда Пулсирот („Сирот кўприги“) деб юритилади. Диний эътиқодга кўра, жаннатга элтувчи ягона йўл мазкур („соч толасидан ингичка, шамширдан ўткир“) Пулсирот бўлиб, ҳар бир банда ундан юриб ўтишга мажбур этилади. Баъзилар тез, баъзилар секинроқ ўца, баъзилар қулаб, жаҳаннамга равона бўлади.
Баъзилар чақмоқ учқунидек тез, баъзилар учкур отдек, баъзилар секинроқ ўца, баъзилар қулаб жаҳаннамга равона бўлади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |