Sirt faol moddalar
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Сирт фаол моддалар - сатхлар (фазалар) чегарасига адсорбсияланиб, сатҳ энергиясини (сирт тарангликни) пасайтирадиган моддалар. Моддаларнинг фазалар чегарасига адсорбсияланиб, ҳажмий консентрацияга боғлиқ тарзда сирт тарангликни пасайтириш хоссаси сирт фаоллик дейилади. У Гиббснинг адсорбсия тенгламаси р=(C/РТ)(дc/дc) таркибига кирувчи Г=да/дc қиймат билан ифодаланади. Юкрридаги тенгламага мувофиқ Сирт фаол моддаларм. учун Гиббс адсорбсияси нулдан катта бўлиши (Г>0) лозим. Натижада адсорбсион қаватдаги модда консентрацияси эритма ҳажмидаги консентрациядан юқори бўлади. Сирт фаол моддаларм. молекуласи дифил тузилишга эга бўлиб, 2 қисм: қутбланмаган — гидрофоб (сувдан қочувчи) ва қутбланган — гидрофил (сувга тортилувчи) қисмлардан иборат. Шу туфайли Сирт фаол моддаларм. 1 та эритувчининг узида шароитга қараб, ҳам чин, ҳам коллоид эритма ҳосил қила олади. Қутбланмаган гуруҳлар сувли шароитда ўзаро гидрофоб таъсирланишга учрайди. Агар гидрофоб кием занжирида 10—22 углерод атоми сақланса, уларнинг гидрофоб таъсирланиши туфайли, шунингдек, қутбланган гуруҳларнинг сув билан кучли таъсирланиши оқибатида Сирт фаол моддаларм. молекулаларининг ўзаро ассоциаланиши (бирлашиши) рўй беради, натижада йирикрок, зарралар ҳосил бўлади. Коллоид Сирт фаол моддаларм. эритмасида мицеллалар ҳосил бўлиши термодинамик жиҳатдан қулайдир. Бир хил қутбланмаган гурухларнинг ўзаро таъсирланиши Гиббс энергиясининг ўзўзидан камайишига олиб келади. Ҳосил бўлган мицеллалар ядросини кугбланмаган радикаллар, ташқи қобиғини эса қутбланган гурухдар ташкил этади. Бу, уз навбатида, гидрофоб гурухларнинг сув билан энг кам таъсирлашини таъминлайди.
Коллоид Сирт фаол моддаларм.нинг мицелла ҳосил қиладиган энг кичик консентрацияси мицелла ҳосил қиладиган критик консентрация дейилади. Эритма консентрациясига қараб мицеллалар шакли ўзгаради. Кичикроқ консентрацияда дастлаб сферик (шарсимон) мицеллалар ҳосил бўлади, консентрация ортиши билан мицеллалардан Сирт фаол моддаларм. молекулаларининг сони ортиб, шакли силиндр, сўнгра пластинка шаклига ўзгариб боради. Критик консентрация қиймати Сирт фаол моддаларм. табиатига, трага, ёт моддалар ва, айниқса, элекролитлар мавжудлигига боғлиқ. Сирт фаол моддаларм. молекуласидаги гидрофоб гурухдар узунлиги орца, критик консентрация қиймати кичиклашади. Бу қиймат эритманинг кинетик фаол зарралари сони ва ўлчамига боғлиқ хоссалари, мас, сирт таранглик, электр ўтказувчанлик, оптик хоссалари бўйича аникланади.
Коллоид Сирт фаол моддаларм. эритмасининг муҳим хоссаси — солюбилизация. Сирт фаол моддаларм. иштирокида эримайдиган ёки оз эрийдиган кичик молекулали бирикманинг сув фазасига ўз-ўзидан ўтиши солюбилизация дейилади. Солюбилизация механизми қутбланмаган модалларнинг мицелланинг гидрофоб ядросида эришидир. Солюбилизация ҳодисаси озиқ-овқат саноатида, фармацевтика амалиётида кенг қўлланади.
Организмда ҳам Сирт фаол моддалар мавжуд. Улар сурфактантлар деб аталади. Сирт фаол моддаларнинг ионли, ионсиз; анион фаол, катион фаол, амфолит турлари мавжуд. Улар халқ хўжалигининг турли соҳаларида эмулгатор, солюбилизатор, стабилизатор, ҳўлловчи, флотореагент, ювувчи восита сифатида ишлатилади. Ўзбекистонда Сирт фаол моддалар бўйича К. С. Аҳмедов ташкил қилган илмий мактабда катта изланишлар олиб борилади.
Адабиёт
- Аҳмедов К., Аминов С., Сирт актив моддалар, Т., 1972; Зимон А.Д., Лешенко Н.Ф., Коллоидная химия, М., 2001.
Собиржон Аминов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |