Сит жанги — Владимир буюк князи Юрий Всеволодович қўшини билан мўғул туманбошиси Бурундой қўмондонлиги остидаги қўшинлар ўртасида Сит дарёси бўйида бўлиб ўтган жанг (1238.4.3). ВладимирСуздал князлигига бостириб кирган мўғуллар Угличдан Сит дарёси томон ҳаракат қилиб, тўсатдан руслар қўшинига ҳужум қилганлар. Жангда Юрий Всеволодович ва унга иттифоқчи бўлган бошқа князлар ҳалок бўлишган. Сит жанги оқибатида Шим.

Шарқий Рус князларининг қаршилиги тугатилган.