Ситотомия (сито... ва юн. томе — айириш, кесиш), ситокинез — митоз ёки меёз телофазасида она ҳужайранинг икки қизлик ҳужайрага ажралиши. Кўпчилик ўсимлик ҳужайраларида С. ситоплазма ўртасида тўсиқ шаклланиши орқали содир бўлади. Тўсиқ аста-секин ён томонга ўсиб, ҳужайрани тенг иккига ажратади. Ҳайвон ва айрим ўсимлик ҳужайраларида С. ҳужайра белбоғи ҳрсил бўлади. Баъзи органлар (мас, жигар, йирик безлар) ҳужайраларида С. содир бўлмас-лиги туфайли икки ядроли ҳужайралар вужудга келади. Кўндалангтарғил мускулларнинг кўп ядроли ҳужайралари — симпластлар худди шу йўл билан ҳосил бўлади.