Ситохромлар (юн. китос - ҳужайра ва чрома — ранг, бўёқ) — таркибида темир атомлари бўлган мураккаб оқсиллар. С.нинг оқсил бўлмаган қисми (простотик гуруҳ) гемдан иборат. С. ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари, микроорганизмлар (ачитқилар, айрим факултатив анаэроблар)да митохондрийлар, эндоплазматик тўр, хлоропластлар ва хроматофоралар мембраналарида жойлашган. С. тирик организмларда кечадиган жараёнлар: ҳужайранинг нафас олиши, фотосинтез ва микросомал оксидланишида муҳим аҳамиятга эга. С.нинг электронларни бериш ва қабул қилиб олиш хусусияти улар геми таркибидаги темир атоми валентлиги ўзгариши билан боғлиқ. Одатда, С. ўзаро бирикиб, занжир ҳосил қилади; электронлар ана шу занжир бўйлаб донордан аксепторга узатилади. Хлоропластлар, митохондрийлар ва прокариотларда электрон кўчирувчи занжирнинг энергия билан таъминланиши ёруғлик энергияси (фотосинтез) ёки субстратнинг оксидланиши (нафас олиш)да ҳосил бўладиган энергия ҳисобига амалга ошади. Эндоплазматик тўр мембраналарида электрон кўчирувчи занжирлар, одатда, калта бўлиб, микросомал оксидланиш жараёнида ароматик бирикмаларни зарар-сизлантириш вазифасини бажаради.

40 га яқин С. аниқланган, Уларнинг бир қисми тоза ҳолда индивидуал оқсиллар сифатида олинган. С. 4 асосий гуруҳ (а. в, с, д)ра ажратилади. Бу гуруҳлар, ўз навбатида, яна бир неча кичик гурухларга бўлинади. (мас, сит. а, сит. ар сит. а2, сит. а3, С.р-450, С.И). Айрим С. мембраналар билан мустаҳкам боғланганлиги сабабли уларни тоза ҳолда ажратиб олиш кийин. Тирик организмлардан ажратиб олинган С. с1 нинг оқсил қисмидаги аминокислоталар кетмакетлигини такдослаш натижасида полипептид занжирнинг турли қисмларида 35 ва 11 та аминокислота жойлашганлиги, полипептидлар таркиби доимий бўлиши аниқланган. Полипептид занжирнинг бошқа қисмларида алмашиниб қолган аминокислоталар миқсори мазкур турлар ўртасидаги филогенетик фарқ билан бевосита боғлиқ. Мас, от билан ачитқи замбуруғи С. с, даги 48 та, ўрдак билан товуқ фақат 2 та аминокислота қолдиғи билан фарқ қилиши, сигир билан қўй эса умуман фарқ қилмаслиги аниқланган. С. молекулаларини ўрганиш айрим эволюцион ҳодисаларни, мас, мутацион жа-раён тезлигини, филогенетик яқинликларни, оқсил молекулалари айрим қисмларининг эволюцион ўзгарувчанлик даражасини миқсор жиҳатдан тавсифлаш имконини беради.