Сивас — Туркиянинг марказий қисмидаги шаҳар. Сивас элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 250,3 минг киши (2000). Қишлоқ хўжалиги (донли экинлар, чорвачилик) раёнининг савдо маркази. Вагонсозлик, семент, озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Гилам тўқилади. университет бор. Сиваснинг қадимги номлари Кабира, Диасполис, Себастия. ИВ аср охирларидан — ХИ асрнинг 2-ярмигача Византия таркибида бўлган. 11 — ХИВ асрларда Салжуқийлар, хусусан, ХИИ аср охири —ХИВ аср бошларида Кўния султонлиги қўл остида бўлган. ХИВ асрдан Усмонли турк салтанати таркибида.[1]

Сивас
Қишлоқ
Давлат Туркия
Вақт минтақаси ТРТ (УТC+3)

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил