Sivuch

Сивуч (Эуметопиас) — қулокди тюленлар уруғи. Битта тури — сивуч (Е. жубатус) Тинч океан илиқ сувлари ва субарктика қисмида тарқалган. Курил, Командор ва Россиянинг б. ороллари, Камчатканинг шарқий соҳилларида учрайди. Узунлиги 385 см гача, вазни 1120 кг гача. Жуни дағал, тўқсарикдан кулранггача. Балиқлар ва моллюскалар билан озиқланади. Бир неча юзтадан пода бўлиб яшайди. Езда дам олиш учун қояли соҳилларга чиқади. Полигам (қаранг Полигамия). Урғочилари ҳар йили битта бола туғади. Бўғозлик даври 1 йилгача, 3—8 ёшда балоғатга етади. Териси, ёғи, гўшти учун овланади. Сони жуда камайиб кетганидан ҳозир овлаш ман этилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |